RU

Последние новости

14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  1 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  2 14:03Самарқандда синмайдиган анъана, енгилмас Абрамов "армияси" ва уча олмаётган "қалдирғочлар" — “Динамо” ва “Бунёдкор” тўқнашувидан олдин  1 13:44"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади  1 13:17Макелеле фаолиятида муҳим ўрин тутадиган мураббий кимлигини айтди  0 12:50Бахтиёр Қосимов: "Ўз майдонимизда "Динамо" илк мағлубиятини қабул қилиб олади"  3 12:28Компани: "Месси қандай қилиб ҳали ҳам шундай ўйнаяпти, билмайман"  3 12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  2 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  8 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  1 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  8 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  1 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

Биласизми? Ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий ишлаяпти Новости

Биласизми? Ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий ишлаяпти

Биринчи даврадан сўнг 10-поғонада бораётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби доим ўзига хослиги билан ажралиб турган.
Ўз вақтида Юрий Саркисян бу жамоани бошқарганида ҳамманинг эътибори қаратиларди. Энди бўлса “Нефтчи” ўзининг яна бир жиҳати билан одамлар эътиборини тортишга ҳаракат қиляпти. Назаримизда, бу жамоа ишлаётган мураббийлари сони бўйича олий лигада рекордчи ҳисобланади.

Ҳисоблаб кўрсак, ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий (!) ишлаётган экан. Жамоани Саркисян бошқарган пайтлари у кишига ака-ука Дўрмоновлар, шунингдек Сергей Лебедев ёрдам берарди. Жамоада ҳатто жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан дарвозабонлар мураббийи ҳам йўқ эди. Шунга қарамай, “Нефтчи” доим совринли ўринлар учун баҳс олиб борарди.

Ҳозир эса жамоа ўртамиёналар сафида юрибди, бунинг устига ҳали-бери соврин учун курашмаса керак. Лекин “Нефтчи” ўринбосарлари биринчи даврани биринчи ўринда тугатишди. Қизиғи шундаки, аксар ўринбосарлар жамоаларида кўпи билан икки мураббий ишлаётган бир пайтда “Нефтчи” ёшларида бешта мураббий ишламоқда. Шунда асосий таркибда олти нафар мураббийнинг фаолият олиб бораётгани ийдинлашади. 11та мураббий бу футболдаги битта таркиб деганидир. Қойил, лекин!   

АСОСИЙ ТАРКИБ
Мурод Исмоилов – бош мураббий
Алексей Евстафеев – катта мураббий
Сергей Лебедев – ёрдамчи мураббий
Андрей Фёдоров - ёрдамчи мураббий
Вячеслав Томилин – дарвозабонлар мураббийи
Шерзод Райимжонов – ёрдамчи мураббий

ЎРИНБОСАРЛАР ТАРКИБИ
Сергей Ковшов – катта мураббий
Валерий Седунов - ёрдамчи мураббий
Баҳром Ҳайдаров - ёрдамчи мураббий
Диёр Алижонов - ёрдамчи мураббий
Хислат Чилматов –дарвозабонлар мураббийи

Изоҳ: Рўйхатдан кимдир тушиб қолган бўлса узр сўраймиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика