Бэйлнинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди
17 ноя 2021 21:34
Новости
Бэйлнинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди
Гарет Бэйл Уэльс терма жамоаси сафида жароҳат олганидан кейин яна касалхонага ётқизилди.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг тикланиши учун икки ҳафтадан уч ҳафтагача вақт керак бўлади. Демак, Бэйл декабрь ойида майдонга қайтиши мумкин.
2021/2022 йилги мавсумда у "Реал" сафида атиги учта ўйин ўтказди. Уэльслик футболчи охирги марта 28 август куни Мадрид клуби либосида майдонга тушганди. Ўшандан бери форвард жароҳат олганлар рўйхатидан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" 21 ноябрь, якшанба куни навбатдаги учрашувини ўтказди. Карло Анчелотти жамоасининг рақиби "Гранада" клуби бўлади.
Комментарии