Бэйл яна стадионни муддатидан аввал тарк этди
19 янв 2020 01:53
Новости
Бэйл яна стадионни муддатидан аввал тарк этди
Мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида Ла Лига 20-тури доирасидаги учрашувда "Севилья"ни (2:1) мағлуб этди.
Гарет Бэйл учрашувнинг 82-дақиқаси давом этиб турган бир паллада "Сантьяго Бернабеу"ни тарк этган. Бэйл жорий мавсум давомида бешинчи бор ҳакамнинг якуний ҳуштагини эшитмай ўйингоҳни тарк этди. Уэльслик футболчи бунга қадар "Эспаньол" (2:0), "Леганес" (5:0), "Бетис" (0:0) ва "Галатасарой"га (6:0) қарши учрашувларда шундай йўл тутган эди.
Маълумот учун, Мадрид клуби қоидаларига биноан ўйинчиларнинг 80-дақиқадан аввал учрашув давом этаётган ўйингоҳни тарк этишлари таъқиқланади.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии