Бэйл: "Гольф бўйича жамоамда мендан зўри йўқ"
11 окт 2021 00:38
Новости
Бэйл: "Гольф бўйича жамоамда мендан зўри йўқ"
"Реал Мадрид" вингери Гарет Бэйл ўзининг севимли машғулоти ҳисобланган гольф ҳақида гапирди.
"Реал Мадрид"да фақат икки киши гольф ўйнайди, шунинг учун, шубҳасиз, мен бу борада жамоада энг яхшисиман. Иккинчи футболчи Тибо Куртуа, лекин у мендан яхшироқ ўйнамайди. Агар менда имконият бўлса ва яқинда турнир ўтказилса, уни кузатиб бораман. Менга атмосфера, томошабинлар, яхши об-ҳаво ва иштирокчиларнинг ўйини ёқади. Уларнинг босим остидаги баҳсларда ўзини қандай тутиши ақл бовар қилмас даражада. Футбол бу борада бошқача, унда чунки босимдан ташқари ҳакам ҳам бор. Гольф эса кўпроқ психологик ўйин. Мен у ерда 80 минглик стадиондан кўра кўпроқ босимни ҳис қиламан", — дейди Бэйл.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии