Бэйл фаолиятини дунёнинг исталган клубида давом эттириши мумкин, хатто "Барселона"да ҳам
16 мая 2019 10:31
Новости
Бэйл фаолиятини дунёнинг исталган клубида давом эттириши мумкин, хатто "Барселона"да ҳам
"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этади.
Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан футболчи хизматларига эҳтиёж сезмаяпти, Мадрид клубига эса харидлар учун пул керак. Маълумотларга кўра, "Реал" президенти Флорентино Перес футболчи агенти Жонатан Барнеттга форвард дунёнинг исталган клубига ўтиши мумкинлигини айтган. Агар "Барселона"дан таклиф тушса, уэльслик Каталония жамоасига ўтиши мумкин. "Қаймоқранглилар" Бэйл трансферидан 80 млн. евро ишлаб олмоқчи.
Бэйлнинг катта маоши (йилига 20 млн. евро) харидорларни чўчитмоқда. Агар форвард 12 млн. евролик маошга рози бўлса, "Манчестер Сити" уни харид қилишга уриниб кўриши мумкин. "Тоттенхэм" эса футболчини ижарага олиб, унинг маошини ярмини тўлаб боришга тайёр.
Комментарии