Бэйл бейсбол ўйинида майдонга тушди
10 авг 2022 23:46
Новости
Бэйл бейсбол ўйинида майдонга тушди
"Лос-Анжелес" футболчиси Гарет Бэйл бейсбол ўйинига ташриф буюрди.
Уэльс терма жамоаси сардори сешанба куни "Лос-Анжелес дожерс" ва "Миннесота" ўртасидаги бейсбол учрашувига жамоадоши Келлин Акоста билан биргаликда ташриф буюрган.
33 ёшли футболчи меҳмон сифатида рамзий маънода биринчи тўпни улоқтирган ҳолда учрашувни бошлаб берди. Мазкур баҳс 10:3 ҳисобида "Лос-Анжелес дожерс" фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Бэйл "Реал Мадрид"даги 9 йиллик фаолиятидан сўнг ушбу ёзда МЛСга кўчиб ўтганди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии