RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

"Бернабеу"да фантастик кечалар бўлиб туради", - Жуд Беллингем "Реал" камбэк қилиш ниятида эканини айтди Новости

"Бернабеу"да фантастик кечалар бўлиб туради", - Жуд Беллингем "Реал" камбэк қилиш ниятида эканини айтди

Мадрид клуби мусобақа чорак финалининг дастлабки ўйинида "Арсенал"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жавоб учрашуви эртага, 16 апрель куни бўлиб ўтади. Жамоа футболчиси Жуд Беллингем эртанги ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.


"Бернабеу"да доимо ажойиб муҳит ҳукм суради, у ердаги энергия юқумли. Биз буни ҳис қиламиз, бу биздаги энг яхши фазилатларни юзага чиқаради. 

"Камбэк". Сўнгги ҳафта давомида бу сўзни миллион марта эшитдим. Бу бизни жуда руҳлантиради. Бу оқшом айнан "Реал" учун яратилган. Бошқа бирор муҳим нарса қўша олмайман.

Биринчи ўйиндагига қараганда анча яхшироқ ҳаракат қилишимиз шарт. Кўпроқ жонкуярлик кўрсатиш, тўп билан кўпроқ маҳорат намойиш этиш керак. Ўйлайманки, биз бор кучимизни ишга солмадик, лекин бундан ҳам кўпроғига қодир эканлигимизни биламиз ва буни эртага кўрсатмоқчимиз.

Биринчи ўйиндан кейин камбэк қилиш қийин, аммо жамоанинг ўзига бўлган ишончини кўрганингда, ўзингни барчасининг бир қисми деб ҳис қиласан. Бу нарса аввал тезда сени қамраб олади, вазиятда ўзингни анча ишончли ҳис қилишингга сабаб бўлади.  Автобусда кетаётганимизда [Лондондаги ўйиндан сўнг] ҳозиргидек ҳис қилмасдик, лекин ўзимизга ишонган эдик."

Ўйинчилар бор кучлари билан ҳаракат қилишларига ишонишимиз керак. "Бернабеу"да фантастик кечалар бўлиб туради ва биз бундан ҳам кўпроғига эришишимизга ишонамиз. Биз аҳмоқ эмасмиз, балки ўз кучимизга ишонамиз. "Арсенал" аслида бизни ҳайратда қолдирмади. Жарима зарбалари билан боғлиқ вазият кутилмаган эди. Лондонликларда жуда кучли жамоа ва ажойиб мураббий бор," - деди Беллингем.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика