RU

Последние новости

23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  2 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  32 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14

Бердиев ва Геворкян – сентябрь ойи лауреатлари! Новости

Бердиев ва Геворкян – сентябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 2-6 октябрь кунлари бўлиб ўтди.
Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 12 нафар мураббий ва 17 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 78 очко тўплади ва 2-ўринни эгаллаган «Машъал» бош мураббийи Александр Хомяковни 23 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, сентябрь ойи сўровномасида журналистлар Рўзиқул Бердиевни 10 марта биринчи ўринга лойиқ мураббий сифатида кўрсатишди.

Футболчилар орасида эса сентябрь ойи якунларига кўра «Насаф» ярим ҳимоячиси Артур Геворкянга тенг келадиган футболчи топилмади. Ярим ҳимоячи сентябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Муборакнинг «Машъал» жамоаси ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоевни 10 баллга ортда қолдирди ва 64 балл билан 2014 йил ҳисобидан биринчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Артур Геворкян («Насаф») – 64 балл;
2. Зоҳир Қўзибоев («Машъал») – 54 балл;
3. Виктор Клишин («Шўртан») – 30 балл;
4. Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф») – 27 балл;
5. Воҳид Шодиев («Бунёдкор») – 15 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 78 балл;
2. Александр Хомяков («Машъал») – 55 балл;
3. Вадим Абрамов («Локомотив») – 51 балл;
4. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 34 балл;
5. Фурқат Эсонбоев («Оқтепа») – 10 балл.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика