Бербатов МЮдан кетиши керак бўлган 2 футболчини айтди
30 янв 2022 07:55
Новости
Бербатов МЮдан кетиши керак бўлган 2 футболчини айтди
“Қизил иблислар” собиқ форварди Димитар Бербатов Жесси Лингард ва Донни ван де Бек ҳақида гапирди.
“Жесси Лингард кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун клубдан кетиши керак. У “Вест Хэм”да қолмаганига ҳайрон бўлдим, аммо клублар бир қарорга кела олмади. У ўзини яхши томондан кўрсатганди.
Агар у ўйнашни хоҳлаётган бўлса, унда нега МЮда қолмоқчи бўлганига тушуна олмаяпман. “Юнайтед” унда фойдаланишни истамаса, нега Лингардни қўйиб юбормоқчи эмасликларини тушунмаяпман.
Донни ван де Бекка эса ўйнаши учун имкон берадиган ҳар қандай ҳолат олдинга ташланган қадамдир. МЮдаги ҳар қандай мураббий қўл остида нидерландиялик муваффақиятсизликка учрамоқда. У ҳар доим захирада қолиб кетмоқда ва майдонга туша олмаяпти”, дейди болгариялик.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии