RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  7 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Бербатов - Моуринью ва Погбага: "Кап-катта одамсизларку, муаммони кийиниш хонасида ҳал қилинг!" Новости

Бербатов - Моуринью ва Погбага: "Кап-катта одамсизларку, муаммони кийиниш хонасида ҳал қилинг!"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью ва ярим ҳимоячи Поль Погба ўртасидаги келишмовчилик ҳақида фикр билдирди.

"Жамоа вице-сардори ўз мураббийи билан фикр алмашиши яхши. Аммо бу омма олдида бўлмаслиги керак, чунки бу нарса ОАВдан бошқа ҳеч кимга фойда келтирмайди.

Келишмовчилик бу даражага етганидан ҳайронман. Бундай нарсалар ёпиқ эшик ортида ҳал бўлиши лозим. Кап-катта одамларсизку, муаммоларингизни кийиниш хонасида ҳал қилинг. Погба Моуриньюнинг жаҳлини чиқаргани учун сардорлик боғичидан айрилган бўлса керак. Бу жамоа ўйинига таъсир қилади ва МЮ мухлиси сифатида уларнинг ўртасидаги совуқчиликдан зерикдим. Бу аҳмоқона вазият ва уларнинг бири жамоадан кетиши билан ҳал бўлмайди" - дейди Бербатов.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика