Бербатов келаси ҳафта сафга қайтади
22 сен 2013 15:51
Новости


Бербатов келаси ҳафта сафга қайтади
"Фулхэм" ҳужумчиси Димитар Бербатов жароҳат олиб, даволанаётган эди. У келаси ҳафта Англия Лига кубоги учинчи раундидан ўрин олган "Эвертон"га қарши ўйингача тузалиб, сафга қайтади.
Болгариялик ҳужумчи Англия Премьер-лигаси доирасидаги "Вест Бромвич"га қарши кечган ўтган тур ўйинида тиззасини жароҳатлаб олганди. Шу сабабдан Димитар кеча "Челси"га қарши Лондон дербисида майдонга туша олмади.

Комментарии