Бенземанинг "Барселона"га қарши ўйиндаги иштироки сўроқ остида турибди. Менди ўйнамайди
16 мар 2022 21:53
Новости
Бенземанинг "Барселона"га қарши ўйиндаги иштироки сўроқ остида турибди. Менди ўйнамайди
"Реал" ҳужумчиси Карим Бенземанинг "Барселона"га қарши ўйинда иштирок этиши ҳамон сўроқ остида турибди.
34 ёшли ҳужумчи мушакларида муаммоларга дуч келмоқда. Унинг тиббий кўрикдан ўтиши кейинроққа қолдирилди. У бўлажак "класико"ни ўтказиб юбориши мумкин, аммо унинг ўйинга қайтиш имконияти сақланиб қолмоқда.
Реал Мадрид ҳимоячиси Ферланд Менди эса майдонга туша олмайди. Унинг мушак тўқималари шикастлангани боис 10-15 кун сафга қайтмайди.
21 март куни Испания Ла лигасининг 29-турида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии