Бензема ва Левандовски – ЕЧЛда "ҳафта футболчиси" номига даъвогарлар қаторида
		
		10 мар 2022 12:12
        Новости	
	 
				 
				Бензема ва Левандовски – ЕЧЛда "ҳафта футболчиси" номига даъвогарлар қаторида
УЕФА матубот хизмати ташкилот расмий сайтида Чемпионлар Лигасининг "ҳафта футболчиси" бўлишга номзодларни эълон қилди.
			1/8 финал жавоб ўйинлари якунига кўра рўйхат қуйидагича кўриниш олди.
"Реал" форварди Карим Бензема ПСЖ билан ўйинда хет-трик қайд этди (3:1).
"Манчестер Сити" хавбеки Фернандиньо "Спортинг" билан тўқнашувда (0:0) 89% узатмаларни аниқ амалга оширди ва 10,74 км масофани босиб ўтди.
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Зальцбург"га қарши тўқнашувда (7:1) учта гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
"Интер" сафарда "Ливерпуль"ни мағлуб этган бўлса ҳам (1:0), кейинги босқичга инглизлар йўл олишди. Ушбу баҳсда Милан Шкриньяр 6 бор тўпни рақибларидан олиб қўйди ва узатмаларининг 89% аниқ чиқди.
Хўш, сизнингча ушбу номга ким кўпроқ муносиб?
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии