Бензема Франция термасига чақирилмайди
16 мар 2017 08:40
Новости
Бензема Франция термасига чақирилмайди
«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема март ойидаги Франция терма жамоасининг ўйинларига чақирув олмайди.
Бензема Евро-2016ни Матье Вальбуэна билан боғлиқ жанжал туфайли ўтказиб юборди. Бироқ ўтган ойда Франция футбол Федерацияси футболчи термага қайтиши мумкинлиги ҳақида хабар чиқарганди.
Téléfoot нашри хабарига кўра, 29 ёшли ҳужумчи Дидье Дешамнинг хатто кенгайтирилган рўйхатига ҳам киритилмаган.
Аксинча «Монако» ёш ҳужумчиси Килиан Мбаппе Дешам эътиборига тушди ва терма жамоага чақирилиши мумкин.
25 март куни Франция ЖЧ-2018 саралашида Люксембургга қарши ўйнайди, 28 мартда жамоа Испания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии