Бензема: "Бу вақтинчалик ҳолат, биз кейинги турнирга кучлироқ ҳолда қайтиб келамиз"
05 июл 2021 00:43
Новости
Бензема: "Бу вақтинчалик ҳолат, биз кейинги турнирга кучлироқ ҳолда қайтиб келамиз"
Франция ва "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Евро-2020'да терма жамоани қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдирди. Франция жамоаси 1/8 финал босқичида мусобақани тарк этди.
"Франция жамоамизни энг юқори поғонада кўришни истардим. Бизга ишонч билдирган мухлисларга раҳмат. Мағлубият ва қийинчиликлар ўз устимизда ишлашга ундайди.
Бу вақтинчалик ҳолат, биз кейинги турнирга кучлироқ ҳолда қайтиб келамиз.
Терма жамоага қайтишимни илиқ муносабатлар билан кутиб олгани учун барча жамоадошларимга, ходимларга ва бутун Францияга миннатдорчилик билдирмоқчиман", — дейди форвард.
Эслатиб ўтамиз, Карим Матье Вальбуэна билан бўлган можаро туфайли деярли олти йил терма жамоага чақирилмаганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии