Бенатиа фаолиятини Туркияда давом эттиради
31 июл 2021 11:05
Новости
Бенатиа фаолиятини Туркияда давом эттиради
"Ювентус" собиқ ҳимоячиси Мехди Бенатиа Туркия чемпионатига йўл олди.
Марокашлик футболчи "Фатих Карагюмрюк" ўйинчисига айланди. Бу ҳақда Суперлига клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Мехди Бенатиа фаолияти давомида "Рома", "Ювентус" ва "Бавария" каби топ-клубларда ўйнаган. Турк жамоаси билан битим тафсилотлари ошкор этилмаяпти.
34 ёшли Бенатианинг сўнгги иш жойи Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби бўлди, футболчи араб жамоасида 2019 йилдан бери ўйнаётганди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии