Белоттининг дубли “Торино”ни мағлубиятдан қутқариб қолди
28 фев 2017 02:50
Новости
Белоттининг дубли “Торино”ни мағлубиятдан қутқариб қолди
Италия А Сериясининг 26-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди.
Унда турнир жадвалида ёнма-ён бораётган клублар “Фиорентина” ва “Торино” ўзаро тўқнаш келишди. Учрашувда флоренцияликлар ғалабани қўлдан чиқаришди.
“Артемио Франки” стадионига келган мухлислар 4та голга гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида “Фиорентина”нинг ғалабаси билан тугади. Лекин фиалкалар танаффусдан сўнг ўз дарвозаларидан 2та тўп олиб чиқишди.
Риккардо Сапонара ва Никола Калиничнинг голларига Андреа Белотти ўз дубли билан жавоб қайтарди. “Фиорентина” 41 очко билан 8-ўринда қолди. “Торино” 36 очко билан 9-поғонадан жой олган.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии