RU

Последние новости

22:23Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди  2 21:27"Байер" Гюлерни ижарага олмоқчи эди. "Реал" ҳам, ўйинчи ҳам бунга қизиқиш билдиришмади  2 20:58Винисиус Мбаппе, Беллингем ва Эндрикнинг "Реал"га ўтишида таъсир қилган  5 20:21Максим Шацких: "Ёзги трансферлар ойнасидаги режамизни тўлиқ бажардик. Элит Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокимиз ҳам қизиқарли кечиши аниқ"  10 19:47МЮ Амрабатни "Фиорентина"дан 20 млн евро эвазига харид қилмайди, аммо...  2 19:09Баҳром Ҳайдаров: "Қолган жамоалар ҳам ухлаётгани йўқ. Иккинчи даврада камида 30 очко тўплашимиз керак"   6 18:58Ламела Греция клуби билан шартнома имзолади  2 18:24"Ал Иттиҳод" АПЛдаги ўйинчи учун 51 млн фунт тўлайди  2 17:58"Ливерпуль" икки футболчи учун 105 млн фунт сарфлашга тайёр  4 17:14"Атлетико" Лунинни "Реал"дан 15 млн еврога харид қилишга тайёр эди  2 16:32"Манчестер Юнайтед" де Лигт учун "Бавария"га 45 млн фунт таклиф қилади  3 16:02"Ливерпуль" Саудия Арабистони клублари учун ван Дейкка нарх қўйди  3 15:38"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи  5 15:10Улуғбек Ҳошимов: "Ўзим катта бўлган жамоага қайтиш ёқимли. "Пахтакор" билан катта ютуқларга эришишни мақсад қилганман"  5 14:33"Ал Иттиҳод" Эдерсонни харид қилишга уриниб кўради, "Ман Сити" 50-60 млн евро хоҳламоқда  1

ЖЧ-2018. Бельгия яна йирик ҳисобида ғолибликка эришди Новости

ЖЧ-2018. Бельгия яна йирик ҳисобида ғолибликка эришди

Жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасида Бельгия - Тунис учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Бельгия яна йирик ҳисобда ғолиб бўлди.

90+3. ГООООЛЛЛЛЛ!!! ХАЗРИИИИИИ!!!


90+1. ЗАРБАААААААА!!! Батшуайининг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

90. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Батшуайи Тилеманснинг тўп оширишидан кейин дарвозани ишғол қилди.86. Ўзгариш. Мертенс ўрнига Тилеманс майдонга тушди. 

83. Қандайдир 5 дақиқа давомида Мишининг 4 зарбаси голга айланмади. Бугун унинг куни эмас шекилли.

81. ЗАРБААААААААААА!!! Кевин де Брюйненинг тўп оширишидан кейин Батшуайи зарба берди. Дарвозабон буни қайтарди. Қайтган тўпни яна бир марта Батшуайи дарвозага тепди. Бу сафар ҳимоячининг оёғига тегиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди. Бу Туниснинг иккинчи дарвозабони.

80. ЗАРБААААААААААА!!! Каррасконинг зарбасини қайтаришда посбон хатоликка йўл қўйди. Миши Батшуайи қайтган тўпни 1 метрдан ҳам дарвозага жойлай олмади. Унинг зарбаси устунга тегди.

76. ЗАРБААААААААААА!!! Миши Батшуайи дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозага тўпни тепди. Аммо ҳимоячи тўпни қайтариб юборди. Мериа термасининг яққол голдан қутқариб қолди.

75. Миши Батшуайи яна дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо жарима майдончаси ташқарисига югуриб чиққан тунислик посбон вазиятни бартараф этди.

72. Шхири ўнг қанотдан Бельгия термаси дарвозаси томон хаволатиб тўп оширишни ижро этганди. Бироқ тўп Альдервейрлд томонидан қайтариб юборилди.

71. Батшуайи рақиб дарвозабони билан бирга бир ҳолатига чиқиб кетганди. Аммо бу ҳолатда офсайд қайд этилди.

70. Тунис хавфли жарима зарбасини амалга оширди. Хазрининг тўп узатишини бельгиялик ҳимоячилар қайтариб юборишди.

69. Карраско олдинга ўтди. Рақиб жарима майдончаси яқинига келганда Мертенсга пас берди. Бироқ тўпга рақиб посбони эгалик қилди.

68. Ўзгариш. Азар ўрнига Миши Батшуайи.

67. Анис Бадри зарба берганди. Бироқ тўп Тибо Куртуанинг қўлларига бориб тушди.

66. Хазри чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни етказиб бермоқчи бўлганди. Бироқ тўпни Боята қайтариб қолди.

65. Ўтказиб юборилган тўртинчи голдан кейин Тунис анчагина сустлашиб қолди. Гўёки улар таслим бўлгандек.

62. ЗАРБАААААААААААА!!! Каррасконинг айлантирма зарбаси бироз ноаниқ кетди.

60. Ўзгариш. Фержани Сасси ўрнига Наим Слити тушди.

59. Ўзгариш. Дубль қайд этган Лукаку ўз ўрнини Феллайнига бўшатиб берди.

57. Учрашувни 44190 томошабин кузатиб бормоқда.

56. Сасси хавфли зарба берди. У бўйи узун Куртуанинг устидан гол урмоқчи бўлди. Бироқ зарба ноаниқ кўриниш олди.

54. Ўйин сурати бироз тушди.

51. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! АЗААААААРРРР!!! ДУБЛЬЬЬ!!! У дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди.

50. Хазри яна бир марта зарба берди. Бу сафар Куртуа ўз ўрнида аниқ ҳаракат қилди. Зарба ҳам тўппа-тўғри унга борди.

49. ЗАРБААААААААААААА!!! Хазрининг оёғи тўпга яхши тега олмагани сабабли вазият хавфли кўриниш олмади.

47. Чап қанотдан Де Брюйненинг тўп узатишидан кейин Альдервейрлд зарба берди. Бироқ ноаниқ.

46. Тўп узатишилидан кейин Хазри гол уриши мумкин эди. Бироқ Куртуа ўз ўрнида.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

Лукаку Меньенинг аъло даражадаги тўп узатишидан кейин дарвозабон билан бирга бир ҳолатдан унумли фойдаланди.

45+3. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЛУКАКУУУУУУУУУУУУ!!!45+3. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТТТ!!! Азар марказда катта тезлик намойиш қилди ва тўпни Кевин де Брюйнега оширди. Кевин эса қулай вазиятда турган Лукакуга тўпни етказди. Аммо ҳужумчи зарба бера олмади.

45+2. Тунис олдинга ўтишга уринмоқда. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Хаоуи чап қанотдан ҳужумга ўтганди. Уни шундоққина дарвоза яқинида Тоби Альдервейрлд қайтариб қолди. Бурчакдан узатилган тўпга Бельгия посбони эгалик қилди.

41. Тунис қийин аҳволга тушиб қолмоқда. Яна бир мажбурий ўзгариш. Ҳимоячи Бен Юссуф ўрнига Бен Алуайн майдонга тушди.

40. Менье олдинга ўтди. Рақиб ҳимоячисини алдашга киришганди. Бироқ ҳужумда фол ишлатди.

39. Азар-Лукаку-Де Брюйне комбинациясидан кейин Лукаку дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши керак эди. Бироқ тўпга посбон эга чиқди.

36. Хазри майдонда ётибди. У майдонга қайтди.

35. Ўнг қанотда Хазрини Витсель тўхтатиб қолди. Бироқ ҳакам бунга ҳеч қандай реакция билдирмади.

34. Меньенинг ўнг қанотдан узатган тўпини дарвозабон қийинчилик билан ушлаб олди. Наваснинг "Ювентус"дан ўтказган голи ёдга тушди.

33. ЗАРБААААААААА!!! Хазрининг узоқ масофадан бурган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан ушлаб олди.

31. ЗАРБАААААААА!!! САССИИИИИИ!!! Тунис ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.

28. Витселнинг зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолди.

27. Лукаку олдинга ўтганди. Уни дарвозабон йиқитгандек кўринди. Бироқ бунга пенальти берилмади.

24. Гол урган Дилан Бронн алмаштирилди. Унинг ўрнига Нагуэз туширилди. Бронн бошини ушлаган ҳолда замбилда майдонни тарк этди.

22. Альдервейрлднинг жарима майдончаси яқинидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

21. Ўйин юқори суратларда давом этмоқда.

20. ЗАРБААААААА!! Меньенинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

Вахби Хазрининг ажойиб тўп узатишидан кейин Бронн боши билан дарвозани ишғол қилди!

18. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! БРООООННННН!!! 2:1!!!

Мертенснинг ажойиб тўп узатишидан кейин Лукаку чап оёғида дарвозани ишғол қилди, 2:0.

16. ГООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! ЛУКАКУУУУУУУУУУУ!!! 2:0!15. 15-рақамли Томас Меньенинг зарбасини Бен Мустафо қайтарди. 

14. Огоҳлантириш. Сасси эътироз билдиргани учун карточка ишлаб олди.

14. Мертенснинг ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига оширган тўпини Тунис ҳимоячилари қайтариб юборди.

13. ЗАРБАААААААААА!!! Лукакунинг ўнг қанотдан оширган тўпига Азар зарба берди. Бироқ тўп унинг оёғига қулай тушмагани учун гол бўлмади.

10. Тунис ҳужумга ўтди. Бироқ якуний тўп узатилишини дарвозабон ушлаб олди.

8. Бельгия рақиб жарима майдончаси яқинида босим уюштирди. Аммо Тунис тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетганди. Бироқ ҳужум ҳам бесамар чиқди.

6. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! АЗААААААРРРР!!! У пенальтини аниқ амалга оширди. 1:0.

5. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИ!!!! АЗАРНИ ЙИҚИТИШДИ.

4. Учрашувдаги илк зарба. Томас Меньенинг узоқ масофадан берган зарбасини посбон ушлаб олди.

3. Азарнинг пасидан кейин тўп дарвозабонга қараб кетаётганди. Бироқ Лукаку катта тезлик кўрсатиб, ҳимоячидан ўтиб кетди ва зарба берди. Тўпни дарвозабон қайтарди.

2. Илк дақиқаларданоқ Бельгияда хавфли вазият. Жарима зарбасидан Кевин де Брюйненинг узатган тўп дарвозабонга бориб тушди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Термалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланиш арафасида.

- Ўйин бошланишига 15 дақиқа вақт қолди.

Бельгия

Эден Азар - 6', Ромелу Лукаку - 16', Ромелу Лукаку - 45', Эден Азар - 51', Миши Батшуайи - 90'

Чемпионат Мира. Группа G . Тур 2

23/06/2018, 17:00

2
:
5
Завершен

Тунис

Дилан Бронн - 18', Вахби Хазри - 90'

Стадион: Otkrytiye Arena, 44190 зрителей

Главный судья: Иаира Марруфо

45'
90'
6'  Эден Азар
16'  Ромелу Лукаку
16'  Дрис Мертенс
45'  Ромелу Лукаку
45'  Тома Менье
51'  Эден Азар
51'  Тоби Алдервейрелд
59'  Ромелу Лукаку (Маруан Феллени)
68'  Эден Азар (Миши Батшуайи)
86'  Дрис Мертенс (Юри Тилеманс)
90'  Миши Батшуайи
90'  Юри Тилеманс
14'  Фержани Сасси
18'  Дилан Бронн
18'  Вахби Хазри
24'  Дилан Бронн (Хамди Наггез)
41'  Сиам Бен-Юссеф (Йохан Беналуан)
59'  Фержани Сасси (Наим Слити)
90'  Вахби Хазри
90'  Хамди Наггез

Бельгия - Тунис 5:2. 44190 томошабин.
Голлар: Азар (6-пен), Лукаку (16), Бронн (18), Лукаку (45+4), Азар (51), Батшуайи (90+1). Хазри (90+3)
Бельгия: 1. Тибо Куртуа, 2. Тоби Альдервейрлд, 5. Ян Вертонген, 15. Томас Менье, 20. Дедрик Бойата, 6. Аксель Витсель, 7. Кевин Де Брюйне, 11. Янник Феррейра Карраско, 9. Ромелу Лукаку (Маруан Феллайни, 59), 10. Эден Азар (Миши Батшуайи, 68), 14. Дрес Мертенс (Юри Тилеманс, 86).
Тунис: 1. Фарук Бен Мустафа, 2. Сиам Бен Юссуф (Бен Алуайн, 41), 4. Яссин Мериа, 11. Дилан Бронн (Нагуэз, 24), 12. Али Маълул, 9. Анис Бадри, 13. Фержани Сасси (Наим Слити, 60), 17. Илёс Шхири, 7. Саиф Хаоуи, 8. Фахриддин Бен Юссуф, 10. Вахби Хазри.
Огоҳлантириш: Сасси (14).

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика