RU

Последние новости

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  9 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  15 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  459 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Бельгия иккинчи бўлимда ўз "сири"ни очишга мажбур бўлди Новости

Бельгия иккинчи бўлимда ўз "сири"ни очишга мажбур бўлди

Жаҳон чемпионати бошланиши олдидан кўп тилга олиниб келинган Бельгия терма жамоаси ҳам мундиалдаги ўз иштирокини бошлади.

Бельгия терма жамоаси ҳақида жуда кўп гапирилиб келинди. Кўпчилик ушбу жамоа мундиалда энг катта шов-шув кўтариши мумкинлигини тахмин қилди.

Узоқ кутилган Бельгия терма жамоасининг илк ўйини ҳам якунига етди. Вильмотс шогирдлари биринчи турда Жазоир терма жамоаси билан баҳс олиб боришди.

Учрашув Жазоир терма жамоаси фаоллиги билан бошланди. Бельгия кутилмаганда ўйинни жуда суст бошлади. Жазоир Вильмотс жамоасини биринчи бўлимда анчагина қийнашга эришди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Жазоир чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Бу вазиятда Фегулини Бельгия ҳимоячиси Вертонген ушлаб қолди ва жамоаси зарарига пенальти ишлади. Жабрланувчининг ўзи 11-метрлик жарима зарбасини бехато бажариб, Жазоирни ҳисобда олдинга олиб чиқди, 0:1.




Бельгия ҳа деганда ўз ўйинини топа олмаётган эди. Кетма-кет ноаниқликлардан сўнг, Витсель узоқ масофадан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Лекин унинг кучли зарбасини Раис бартараф эта олди.


Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида Бельгия яна бир чиройли  ҳужум ташкил этди. Чадли қулай вазиятга эга бўлди ва дарвоза томон зарба йўллади. Лекин унинг тепган тўпига аниқлик етишмади. Жамоалар 0:1 ҳисоби билан танаффусга йўл олишди.


Иккинчи бўлимда Бельгия ўзига ўхшай бошлади. Кетма-кет ҳужумларни ёғдиришни бошлаган Вильмотс жамоаси Жазоир дарвозаси олдида катта босим уюштира бошлади. Бельгия устози Марк Вильмотс иккинчи бўлим аввалида Мертенсни, кейинчалик Дивок Ориги ва  Феллайни майдонга ташлади. Айнан шу футболчилар устози ишончини оқлашди.

Учрашувнинг 70-дақиқасида Феллайни жарима майдончаси ичида Де Бруйнедан ажойиб тўп узатишни кутиб олди ва боши билан жуда чиройли тарзда Раис қўриқлаган дарвозани нишонга олди, 1:1.


Феллайни голдан руҳланиб, янада кучли ўйин кўрсата бошлади. Бу жамоадошларига ҳам қўшимча куч бағишлади ва бутун жамоа бўлиб рақибларига босим уюштиришда давом этишди. Дивок Ориги, Мертенс ва Феллайнилар иккинчи бўлимда Бельгия ўйинига янгилик олиб кира олишди. Шунингдек, Де Бруйне ва Эден Азар ҳам анча фаоллик кўрсатишди. Учрашув якунланишига 12 дақиқа вақт қолганида де Бруйненинг жонбозлиги туфайли Бельгиянинг навбатдаги ҳужуми бошланди. Ушбу ҳужумни Эден Азар ривожлантирди ва якуний зазбани Мертенс аниқ йўллаб, жамоаси ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.

Учрашув сўнгига қадар ушбу ҳисоб ўзгармади ва Бельгия иродали ғалабани тантана қилди.

Кўпчилик кутган ва қизиққан Бельгия терма жамоаси иккинчи бўлимда ишончни оқлади ва мухлисларга биринчи бўлимдагидан кўра, яхшироқ ўйин кўрсатиб бера олди. Марк Вильмотс жамоаси иккинчи бўлимда ўз "сири"ни очишга мажбур бўлди.


Бельгия жамоасининг кейинги рақиби Россия терма жамоаси бўлади. Бу учрашув ҳам кўпчиликка катта қизиқиш уйғотаётганлиги аниқ. Демак кутамиз!


ЖЧ-2014. “H” гуруҳи. 1-тур
21:00. БЕЛЬГИЯ – ЖАЗОИР 2:1

17 июнь. 21:00
Бош ҳакам
: Марко Родригез (Мексика)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Марвин Торрентера (Мексика), Маркос Кинтеро (Мексика)
Захира ҳаками
: Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар
: Фегули, 25 пенальти - 0:1. Феллайни, 70 - 1:1. Мертенс, 78 - 2:1.

Бельгия
: 1.Тибо Куртуа, 2.Томас Алдервейрелд, 4.Венсан Компани, 5.Ян Вертонген, 6.Аксел Витсель, 7.Кевин Де Бруйне, 9.Ромелу Лукаку (17.Дивок Ориги, 58), 10.ЭденАзар, 15.Даниэль ван Буйтен, 19.Мусса Дембеле (8.Маруан Феллайни, 65), 22.Носир Чадли (14.Дрис Мертенс, 46).

Жазоир: 23.Раис Мболи, 2.Мажид Бугерра, 3.Фаузи Ғулом, 5.Рафиқ Халличе, 10.Софьян Фегули, 12.Карл Межани (9.Набил Гилас, 84), 14.Набил Бенталеб, 15.Эл Араби Судани (13.Ислам Слимани, 65), 19.Сафир Тайдер, 21.Рияд Маҳрез (8.Меҳди Ласен, 72), 22.Меҳди Мустафо.


Огоҳлантиришлар: Ян Вертонген (24),  Набил Бенталеб (33).


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика