RU

Последние новости

11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  3 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  11 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  21 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Беларусь. "Энергетик-БГУ" мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди Новости

Беларусь. "Энергетик-БГУ" мағлуб бўлди ва 4-ўринга тушиб кетди

Беларусь чемпионатининг 12-туридан ўрин олган "Шахтер" Солигорск – "Энергетик-БГУ" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Шахтер" Солигорск – "Энергетик-БГУ" 1:0

"Строитель"

Гол: Лисакович (12).

"Шахтер" Солигорск –  Гутор, Бурко, Антич, Хадаркевич, Сачивко, Сзоке, Селява (Бодул, 69), Иванович (Подстрелов, 46), Баланович, Кендыш, Лисакович (Диасамидзе, 85).

"Энергетик-БГУ" – Садовский, Мавату, Мирошников, Шкурдюк, Свирепа, Тве, Умаров (Совпель, 46), Гирс, Бакич, Яхшибоев, Носко.

Огоҳлантириш: Бурко (30), Бакич (51), Шкурдюк (83).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Энергетик-БГУ" қулай имкониятдан фойдалана олмади ва аксинча 4-ўринга тушиб кетди. 

90+2. Мезбонларда бурчак зарбаси вақт чўзиш учун ишлатилди.

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБААААААА!!! Сзокенинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

86. УХХХХ!!! Афсусланса бўлади!!! ЯХшибоевнинг пасидан кейин Бакич дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Ҳужумчининг зарбасини посбон қаҳрамонларча қайтарди!

85. Хавфли вазият! Бодул оширган тўпни Лисакович дарвоза томон йўллади. Ноаниқ. Умуман олганда БГУ ҳимоядан чиқа олмаяпти.

83. Шкурдюк огоҳлантирилди. "Шахтёр"да жарима зарбаси.

80. Бодул деярли бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Деярли гол деб тургандик. Яхшики оффсайд қайд этилди.

78. ЗАРБААААА!!! Яхшибоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

77. Йўқ, жарима зарбаси жонли девордан ўтмади.

76. УХХХ!! ЯХшибоев жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитди. Мезбонларда жуда ҳам қулай вазият!

74. Ўйин яна марказга кўчди. Аммо ҳали ҳам мезбонларнинг устунлиги бор.

70. ЯНА БИР ВАЗИЯТ! Бодул бу сафар бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.

68. УХХХХХХ!!! Сал қолди! Лисакович дарвозабонни ҳам алдаб ўтганди. Аммо ўткир бурчакка ўтиб кетди. Шу боисдан бўш дарвозани ишғол қила олмади.

64. ЗАРБАААААА!!! Свирепа кутилмаганда 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Бироқ ноаниқ. Сўнгги дақиқаларда ўйин сокинлашганди.

59. Носконинг чиройли тўп узатишидан кейин Яхшибоев баланд бўйли рақиби билан тўп учун курашда ғалабага эришиб, дарвоза томон зарба йўллади. Гутор тўпни ушлаб олди.

57. Олға, "Энергетик-БГУ"! Ғалаба керак! Турнир жадвалида юқори ўриндаги жамоага яқинлашиб олиш учун қулай имконият. БАТЭ дуранг ўйнади, "Торпедо" ҳам. Айни дамда онлайн турнир жадвалида "Шахтёр" "Энергетик-БГУ"дан ўтиб кетди.

55. ЗАРБААААА!!! Яхшибоев кутилмаганда дарвоза томон кучли зарба йўллади. Гутор тўпни қайтарди.

52. "Шахтер" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Селяванинг чап қанотдан узатган ажойиб пасини Лисакович тўхтатишга тўхтатди-ю, ҳаводаги тўпни Мавату илиб кетди.

50. Иккинчи бўлим старти ҳам биринчисиникига ўхшаш. Мезбонлар яна ҳужумда.

46. Иккинчи бўлим старти олдидан ўзгариш бўлди. Унда Шахбоз Умаров ўз жойини Совпелга бўшатиб берди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Учрашувнинг биринчи бўлими 1:0 ҳисобида якунланди. Умид қиламизки, БГУ ғалабага эришади ва Европа лигаси йўлланмасини тақдим қиладиган 2-поғона учун курашни давом эттиради.

44. Яхшибоев бугуннинг ўзида учинчи марта бурчакдан дарвозага тўпни тепди. Фақатгина биринчиси дарвоза томон аниқ борди, қолганлари эса ноаниқ кетди.

41. Умаров ҳам қанотини ўзгартирди. Яхшибоев эса марказга кўчди. Шахбознинг ҳаволатиб рақиб жарима майдончасига узатган тўпини посбон ушлаб олди.

38. Яхшибоев ва Мавату қанотларини алмашиб олишди. Ҳозирча икки томон ҳам фаол эмас.

35. УХХХХ!!! Даҳшат вазият!!! Барчамизни бир нуқтага қаратиб қўйди. Лисакович БГУ ҳимоясининг пала-партишлигидан фойдаланиб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва Куарежма услубида зарба йўллади. Дарвозага кириб кетаётгандек эди тўп, тўпга Селява ҳам ташланди. Аммо тўп устунга тегди ва ўйинга қайтди. Мезбон футболчилар кетма-кет 4 марта зарба йўллашди, ҳимоячилар ҳавфни бартараф этишди.

32. Яхшибоев бу сафар фол ишлатиб, жамоаси ҳужумини тўхтатди. Ҳамюртимиз "ҳар томонлама" фаол ўйнамоқда.

30. Учрашув бошидан Бурко жуда ҳам қаттиқ ўйнамоқда. Бу сафар у Маватунинг оёғини босди ва сариқ карточка ишлаб олди. Аммо жойида айбини тан олиб, рақибидан кечирим сўраб қўйди.

28. Носконинг пасидан кейин Бакич боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

26. Лисакович 5 метрлик "фора" билан Свирепадан ўтиб кетди ва марказдан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди ва бурчак тўпидан мезбонлар самара чиқара олишмади.

24. ЗАРБААААА!!! Яхшибоев бурчакдан тўғри дарвозага тўпни тепди. Дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди. Бу паллада унга нисбатан Бакич қоидани бузди.

22. Ўйин энди марказга кўчди. Икки жамоанинг ҳам ҳужумлари ўхшамаяпти.

20. Яхшибоевнинг кучли зарбаси трибунадан ҳам ўтиб, стадион ҳудудидан чиқиб кетди.

18. ЭХХХХ!!! Ҳисоб тенглашганди. Жасур Яхшибоев жарима майдончаси атрофида тўпни чиройли тарзда икки футболчининг орасидан ўтказиб, Бакичга оширганди. У гол урди, бироқ оффсайдда қолиб кетди.

17. "Шахтёр" бурчак зарбасига эга бўлди. Бўйиузунлар жангида ғолиб бўлган Лисакович ҳаводаги курашда Мирошниковга қарши қоидани бузди.

15. Бурко чап қанотда Твэнинг қўлини босиб олди. Франциялик футболчи тиббий ёрдам олмоқда. Ўйин эса "Энергетик-БГУ" майдонида давом этмоқда.

12. ГОЛ! Меҳмонлар ҳимоясидаги хатодан кейин Лисакович ҳисобни очди! 1:0

11. Мезбон жамоа таркиби асосан ёши ўтган футболчилардан ташкил топгандек. Майдонда ҳудди амаки-жиянлар ўйнаётгандек кўринмоқда.

9. Умаровнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган пасини бу сафар "Шахтер" футболчилари қайтариб юборишди.

7. Учрашувнинг илк дақиқалари биз кўникмаган тарзда ўтмоқда. БГУ ҳимояда.

5. БГУ ҳужумга ўтишга урунди. Аммо Яхшибоев тўпни оффсайддан эгаллагани учун ҳужум тўхтаб қолди.

1. Учрашув бошланди!

- Ҳурматли футбол мухлислари! Бугун "Энергетик-БГУ"да ажойиб имконият бор. Жамоанинг икки ашаддий рақиби очко йўқотди. Энди БГУ 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олиб, БАТЭ билан фарқни 1 очкогача қисқартириши мумкин.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика