RU

Последние новости

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

Бекхэм ва Зидан жамоаси 14 ноябрь куни "Олд Траффорд"да ўйин ўтказади Новости

Бекхэм ва Зидан жамоаси 14 ноябрь куни "Олд Траффорд"да ўйин ўтказади

14 ноябрь куни жаҳон юлдузлари иштирокида навбатдаги хайрия ўйини бўлиб ўтади.

Унда Девид Бекхэм сардорлигидаги Буюк Британия ва Ирландия жамоаси Зинедин Зидан бошчилигидаги Жаҳон терма жамоасига қарши ўйнайди. Бекхэм жамоасига Сэр Алекс Фергюссон мураббийлик қилса, Зидан жамоасида бу ишни Карло Анчелотти бажаради.

Қуйида иккала жамоа сафида майдонга тушиши кутилаётган футболчилар билан танишинг:

Бекхэм жамоаси: Дэвид Симен, Дэвид Жеймс, Сол Кэмпбелл, Жон Терри, Фил Невилл, Рио Фердинанд, Жейми Каррагер, Эшли Коул, Ники Батт, Пол Скоулз, Райан Гиггз, Майкл Овен, Энди Коул.

Зидан жамоаси: Эдвин ван дер Сар, Кафу, Фабио Каннаваро, Алессандро Неста, Луиш Фигу, Роналдиньо, Патрик Виейра, Михаил Баллак, Массимо Аброзини, Робер Пирес, Дуайт Йорк, Патрик Клюйверт, Оле Гуннар Сульшер, Лэндон Донован.

UNICEF хайрия дастури доирасида ўтадиган ушбу ўйиндан тушган барча пуллар касалликдан, очарчиликдан ва камбағалликдан қийналаётган болаларга тақдим этилади.

Ўйин Манчестер шаҳридаги "Олд Траффорд" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика