Бекхэм МЮга нима сабабдан янги эгалар кераклигини айтди
28 июл 2023 22:53
Новости
Бекхэм МЮга нима сабабдан янги эгалар кераклигини айтди
"Ушбу клубнинг собиқ футболчиси ва амалдаги мухлиси сифатида, барчаси тезроқ якунланишини истардим. Клубнинг янги эгаси ким бўлса ҳам асосий қарорлар чиқарилишида ўзи ҳам иштирок этишини, таркибга фақатгина керакли футболчиларнинг олиб келинишини ва фақатгина тўғри инвестиция киритишини барча хоҳлайди. Чунки клуб ростдан ҳам, инвестицияларга мухтож, машғулот бахаси, стадионлар, чимлар... Бундай нарсалар клубларда доимо идеал ҳолатда бўлиши керак. "Манчестер Сити"ни қаранг, улар қандай ишлашяпти.
Гап уларнинг қандай ғалаба қозонаётганида эмас. Улар мавсумдан мавсумга келажагини қуриб боришмоқда. Пеп билан клуб анчагина барқарорлашди. Бундан барча ҳайратга тушди.
"Юнайтед" бир вақтлар улардан доимо тепада эди, биз барчасини ютдик. Энди эса улар шундай ҳолатда ва барча футболчилар у ерга боришни истамоқда.
Глейзерлар кетиши керакми? Менимча, уларнинг вақти тугади. Мухлислар шуни хоҳлашяпти. "Юнайтед" ўз мухлисларини йўқотмоқда. Агар бундай бўлаверса, уларни қайтариш жуда қийин бўлади", - деди Бекхэм.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии