Беккенбауэр: “Клопнинг “Бавария”га ўтиши унинг фаолиятида улкан чўққи бўларди”
14 мар 2019 21:00
Новости
Беккенбауэр: “Клопнинг “Бавария”га ўтиши унинг фаолиятида улкан чўққи бўларди”
“Бавария” клубининг собиқ ҳимоячиси Франц Беккенбауэр мюнхенликларнинг ЕЧЛ 1/8 финалида “Ливерпул”дан қабул қилиб олган мағлуибяти ҳақида гапирар экан, мерсисайдилар устози ҳақида тўхталиб ўтди.
“Юрген Клопп “Бавария”да мураббийлик қилса, у жамоа билан юксак марраларни забт этиб, фаолиятини чўққисига чиқиши мумкин. У ўзгача мураббий.
Клопп “Боруссия”да ишлаган вақтида германияликларга тезкор ўйин қандай бўлишини кўрсатиб берганжи. У бу ишни бир неча йил давомида муваффақиятли амалга оширганди. Кейинчалик кўпчилик унинг муваффақиятли ва томошабоп услубини “кўчириб олишди”, дейди Беккенбауэр.
Комментарии