RU

Последние новости

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  1 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  15 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  71 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1009 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Бефайз Конор, сумкали дарвозабон, чалғитувчи Бабаян, ғойиб бўлган тўплар — "Навбаҳор" ва "Пахтакор" учрашуви қандай ўтди? Новости

Бефайз Конор, сумкали дарвозабон, чалғитувчи Бабаян, ғойиб бўлган тўплар — "Навбаҳор" ва "Пахтакор" учрашуви қандай ўтди?

Бироз аввал кўпчиликнинг ичидаги қулоққа қўштирноқ ичида ёқимли эшитилувчи сўзлар садоси ила ўтказилган учрашув якунланди.

Ўйин давомида:

— Майдонда UFC жангчиси Конор Макгрегор ҳаракатларини кўрдик;

— Учрашув вақти майдонга сумка таққан футболчи тушиб келди;

— "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян рақиб футболчисини чалғитувчи ҳаракат амалга оширди;

— Учрашув якунланиши арафасида учрашув учун ажратилган қўшимча тўплар йўқолиб қолди.

Учрашув шарҳи

Бир неча кун аввал ушбу жамоалар Суперлиганинг 17-тури доирасида ўзаро беллашганди ва унда кучлар тенг келди. Кубок баҳсида эса қайсидир жамоа уйга имтиҳондан йиқилган абитуриентнинг кайфиятида қайтишга мажбур эди. Самвел Бабаян бундан аввалги ўйин сингари 4-4-2 тактикасини танлади, фақатгина Касьян ўрнига Марушични асосий таркибга қўйди. "Пахтакор" устози Шацких эса 3-4-3 схемасида учрашувни бошлади. Аввалги ўйиндан фарқли ўлароқ, Ҳамдамов ва Алибоевга асосий таркибда ишонч билдирди, афсуски, улар кўзланган натижага эриша олмадилар. Учрашувнинг илк дақиқалари, асосан, бир-бирини ўрганиш ҳамда майдон марказида устунликни қўлга олишга уринишлар билан ўтди. Алижоновнинг ноаниқ зарбасини айтмаганда, дастлабки голга қадар дарвозаларга бошқа бирорта зарба берилмади. Учрашувнинг 12-дақиқасида "Пахтакор" футболчиси Пшемислав Банашак ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ҳамда Игорь Голбан билан тўқнашиб кетди, аммо ҳакам бу вазият ҳужумчилар ёқтирадиган нуқтани кўрсатиш учун етарли эмас деб ҳисоблади. 14-дақиқада ҳисоб очилди. Ҳамдамовнинг бурчакдан етказиб берган тўпини ёш "шер" Шаҳзод Азмиддинов боши билан Юсупов дарвозасига жойлаб қўйди ҳамда ўз голини UFC жангчиси Конор Макгрегор ҳаракатларига тақлидона кўринишда нишонлади. Аммо унинг шодлиги бир дақиқа ҳам давом этмади. Марказдан бошланган илк ҳужум натижасида тўп Ҳамробековнинг қўлига тегди деб топилди ва ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилди. Икандеров эса бундай ҳаракатларни машғулотларда пухта ўзлаштирганлигини кўрсатиб қўйди. Учрашув бошидан буён фаол ҳаракат қилаётган "Пахтакор"нинг ишлари шундан сўнг бироз ортга тисарила бошлади. Кейинги 15 дақиқаликда ҳимоячиларга Марушичга вазиятларни инъом қилишди, аммо мезбонлар ҳужумчисининг зарбаларига аниқлик етишмади (1, 2, 3), ваҳоланки, ҳужумчи уч дақиқа ичида хет-трик қайд этиши мумкин эди. "Пахтакор"нинг марказида муаммолар етарлича кўзга ташланди. Алибоев, Ҳамробековнинг пасларида ноаниқликлар юзага келди. Бироқ қанот ўйинчилари самарали ҳаракат қилишди, ҳатто Сайфиев гол уришга ҳам муваффақ бўлди, аммо офсайд сабабли инобатга олинмади. Кейинги ўн дақиқаликда меҳмонларга жон оро кирди, Собирхўжаев ва Ҳамдамов узоқ масофадан ўз омадларини синаб кўришди. 43-дақиқада Искандеровнинг заргарона паслари туфайли мезбонлар нақ иккита хавфли вазият яратишди, аммо натижаси шляпаларни осмонга ирғитадиган даражада бўлмади. Тайм охирида Собирхўжаев рақиб дарзосани ён томондан "калтаклади".

Иккинчи бўлимни "Пахтакор" гўёки ҳужумкор руҳда бошлаганди. Бонашак яна ўнг қанотда фаоллик кўрсатиб, жарима тўпи ишлаб олди, бироқ ушбу стандарт жамоасига бошига бало бўлди. Алибоев орамизда кўп учрайдиган ибора саналган полиз маҳсулотини тушириб юбориши оқибатида наманганликлар иккинчи бор пенальти тепиш бахтига муяссар бўлди ва Искандеров бу сафар ҳам снайпер эканлигини исботлади. Кейинги йигирма дақиқа "Пахтакор"нинг кичик устунлиги остида биро зерикарли руҳда ўтди. Алижоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ҳамда Бонашакнинг рақиб жарима майдонига кириб боришини ҳисобга олмаганда, айтарли вазиятлар содир бўлмади. Навбатдаги ўн дақиқада эса меҳмонлар ҳам олдинга ташланишди. Дастлаб Голбан Қувватов қўриқлаётган дарвозанинг "пешонаси"ни нишонга олган бўлса, кейинроқ Марушич қарши ҳужумда қочиб кетишга ҳаракат қилди, шунингдек, Абдуманнопов ҳам дарвозабон билан бирга-бир вазиятда жисмоний тарбия фанидан йигит баҳога ўқиган болакай сингари ҳаракат қилди. 80-дақиқада "Пахтакор" устози Шацких эътирозлари учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас "Навбаҳор" устози Самвел Бабаян майдон четида ўзига хос кўриниш ижро этди. У ҳаракатлари билан тўп билан бўлган рақиб ҳимоячисини чалғитишга уринди. Албатта, жиддий чалғитиш эмас, шунчаки ҳаракат қизғин туюлди. Гарчанд видеода тасвир тасаввурдагидек кўринмаган бўлса-да, ушбу ҳолат ўйинни бевосита стадиондан кузатаётган томошабинларнинг кулгисига сабаб бўлди. 87-дақиқада "Пахтакор" посбони саъй-ҳаракатлари эвазига тўқнашув тақдири эртароқ ҳал бўлиши мумкин эди, унинг бахтига рақиб футболчиси кечиримли эканлиги маълум бўлди. Учрашувнинг кулминацион нуқтаси ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда юз берди. Иккинчи бўлим давомида тўхталишлар бўлганига қарамай, учрашув бош ҳаками атиги 4 дақиқа қўшиб бериш билан кифояланди. 90+1-дақиқада Алижонов рақиб жарима майдонига кириб борди ва йиқилди. Ҳакам эса яна лом-мим демади. Орадан бир дақиқа ўтгач, майдон марказида Черан ва Аҳмедов ўртасида келишмовчилик юзага келди, уларни ажратиш учун нафақат ҳакам ва футболчилар, балки захира ўйинчиси ҳам тушиб келди. Раҳимбек Каримов эса Давронов фамилияга эга "адаш"ини бу иши учун огоҳлантирди. 90+4-дақиқада чамаси ярим дақиқа давомида Ашурматовга тиббий ёрдам кўрсатилди. Икки марта тўхталиш бўлганига қарамай, ҳакам белгиланган вақт якунига етиши биланоқ ҳуштагини чалиб, ўйин якунланганини эълон қилди. Айтганча, ўйин якунланишига йигирма дақиқача вақт қолганда, майдон ташқарисидаги тўплар зерикканидан стадиондан кетиб қолишибди. Буни майдон четидаги ҳамкасбларимиз ҳам тасдиқлади.

Ижтимоий тармоқларда "Пахтакор" дарвозасига белгиланган иккинчи пенальти ҳамда Алижонов йиқитилган вазият муҳокамаларга сабаб бўлди. Албатта, ҳар иккала вазиятни ҳар иккала тараф учун ўз қарашларига кўра икки хил талқинда кўришлари турган гап. Мен Феликс Брехт ёки Даниэль Орсато эмасманки, сизларга қарорни исботлаб берсам. Эҳтимол, яқин кунларда экспертлар томонидан ушбу вазиятлар кўриб чиқилса керак.

Биз эса ҳар доим Европа мамлакатлари чемпионатларидаги саноғи соч толаларим каби камераларга ҳавас қилиб ўтаверамиз, сотиб олишга эса маблағ йўқ. Лекин Спорт ТВ яқинда Ла Лига транслициясини ҳам сотиб олди, тез кунларда АПЛни ҳам харид қилади деган хабарлар ҳам урчиб юрибди. Камералар мавзуси деярли ҳар турда тилга олинадиган юртда Европа футболидан қуруқ қолмаслик яхши ҳар ҳолда.

Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика