RU

Последние новости

19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Бебето ҳақида бешта факт (видео) Новости

Бебето ҳақида бешта факт (видео)

16 февраль куни собиқ футболчи Бебето 50 ёшга тўлди. Қуйида Жаҳон чемпиони бўлган футболчининг ҳаётидаги энг асосий фактларни тақдим этамиз.
КАШФИЁТЧИ
Ажойиб тўпурар Бебето фақатгина ўз ўйинлари билан тарихда из қолдирмаган. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у голландларга қарши ўйинда гол уриб, қўлида ёш болани тебратаётганини акс эттирган эди. Чунки ўша ўйиндан бир неча кун олдин Бебето ўғилли бўлганди. Голнинг бундай тарзда нишонланиши йигирма йил олдин ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган, аммо ҳозир кўплаб футболчилар буни одат қилиб олишган.

БРАЗИЛИЯЛИК МАТТЕУС
Бебето гол урган пайтда нишонлаган ўғли кейинчалик футболчи бўлди. Машҳур немис ярим ҳимоячиси номига унинг исмини Маттеус деб аташди. У ҳозирда 19 ёшда бўлишига қарамай, бундан икки йил олдин “Фламенго” клуби таркибида ўйнаганди. Мутахассислар Бразилия терма жамоасида тўп тепаётган кичик Бебетонинг келажаги порлоқ эканини таъкидлашмоқда. 
 



МАШЪУМ ПЕНАЛЬТИ
Бебетонинг юлдузли онлари 90-йиллар “Депортиво”да ўтди. Ўйинчи “Васко да Гама”дан “Депортиво”га ўтган йили биринчи мавсумнинг ўзидаёқ 29та гол уришга эришган. Кейинги йил эса “Валенсия”га қарши ҳал қилувчи ўйинда “драма” иштирокчисига айланди. “Депор” ғалаба қозонган тақдирда чемпион бўлиши керак эди. Ҳисоб тенг бўлган бир пайтда ҳакам “кўршапалаклар” дарвозаси томон пенальти белгилади. Жамоасида пенальтиларни асосан Бебето амалга оширсада, ўша куни у рақиб дарвозаси томон зарба беришни истамади. Тўпга Жукич яқинлашди ва зарба берди, аммо дарвозабон тўпни қайтарди. Охир-оқибат чемпионликни “Барселона” илиб кетди...


БЕБЕТО – РОНАЛДОГА ЁРДАМ БЕРДИ
Бебето Бразилия терма жамоаси сафида 75 ўйин ўтказди ва 39та гол урди. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у Ромарио билан жуфтликда рақиб ҳимоясини парчалаб ташлади ва мамлакатига тўртинчи кубокни олиб берди. Орадан тўрт йил ўтгач эса у Франция майдонларида Роналдога ёрдам берди. Ушбу феномен финалдан ташқари барча ўйинларда мўжиза кўрсатди.


БЕБЕТО – РОНАЛДОГА ҚАРШИ
Ўйинчилик фаолиятини тугатгач мураббий бўла олмаган Бебето, сиёсатга ўтиб кетди. У эски ўртоғи Ромарио каби оппозицион қарашларга эга эмасди. Бебето Ромарио сингари жаҳон чемпионатининг ташкилотчиларини танқид қилмади, балки бўш пайтларида футбол ўйнади холос. Кейинчалик унинг йўли яна Роналдо билан кесишди. Бу галги тўқнашувда улар жамоадош сифатида эмас рақиб сифатида майдонда ўйнашди.

 
sport-express.ru сайтидан Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика