“Байер” ярим ҳимоячиси “Бавария”га ўтади
17 апр 2020 00:40
Новости
“Байер” ярим ҳимоячиси “Бавария”га ўтади
Ливеркузеннинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Чарлес Арангис ёзги трансфер ойнаси вақтида “Бавария”га кўчиб ўтади.
“Radio Futuro”нинг хабар беришича, Мюнхен клуби футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олди. Футболчи “Бавария”га эркин агент сифатида қўшилади. Унинг “Байер” билан келишуви жорий йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Арангис 2015 йилнинг ёзида Бразилиянинг “Интернасьонал” клубидан “Байер”га ўтганди. Ўшанда футболчининг трансфери немис клубига 13 миллион еврога тушганди. Жорий мавсумда 30 ёшли хавбек Германия чемпионати баҳсларида 18 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голга ассистентлиқ қилди.
Футболчи Чили термаси сафида 70 та ўйинда майдонга тушган ва еттита гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии