"Байер" Вирцнинг нархини маълум қилди. Футболчига "Реал" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда
19 мар 16:34
Новости
"Байер" Вирцнинг нархини маълум қилди. Футболчига "Реал" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда
"Байер" босслари ёзда германиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц учун 150 млн евро талаб қилади.
Шу билан бирга, леверкузенликлар футболчи билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Фармацевтлар" Вирцга 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди. Келишувда футболчини 125 млн евро миқдорида сотиб олиш банди кўзда тутилган бўлиб, у 2026 йилдан кучга киради.
Аввалроқ, баъзи манбалар Флориан Вирцга "Реал," "Манчестер Сити" ва "Бавария" даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабар берганди. Германиялик футболчи жорий мавсум "Байер" сафида Бундеслигада 25 та учрашув ўтказиб, уларда 9 та гол ва 11 та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии