RU

Последние новости

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  0 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  1 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  8 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  738 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  154 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

Байдуллаев, Бикмаев, Кубок финали ва "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью Новости

Байдуллаев, Бикмаев, Кубок финали ва "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью

Самарқанднинг "Динамо" клуби 2023 йил Про лигада иштирок этиб, Суперлигага қайтганидан хабарингиз бор.

"Динамо" мамлакат кубогида ҳам ажойиб иштирок этди ва ярим финалга қадар етиб келгани эътиборга молик. Биз мавсум якунлари ва кейинги режаларни билиш мақсадида жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Вадим Карленович аввало "Динамо" клубини Суперлигага қайтгани билан табрикламиз. Айтинг-чи, "Динамо" учун мавсум қандай ўтди?

- Мавсум биз учун бир текис ўтди дея оламан. Йил бошида олдимизга Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилганди, биз уни бажардик. Тўғри Про лигада биринчи бўла олмадик, аммо нима бўлган тақдирда ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга кирита олдик. Бундан хурсандмиз.

- Одатда Суперлиганинг ўртамиёна клублари кубокдан дарҳол чиқиб кетишади ва бор эътиборни чемпионатга қаратишарди. Аммо Про лига иштирокчиси бўлган "Динамо" кубокда ярим финалга қадар етиб келди. Бунинг сири нимада?

- Кубок бошланишидан олдин жамоага мавсум охирида шу кубокни ютишимиз кераклигини айтгандим. Кўпчилик ўшанда гапимга кулганди, жиддий қабул қилмаганди. Аммо натижани ҳамма кўрди, гуруҳимиз кучли жамоалар бор эди. Кейин "Пахтакор" ва "Олимпик" каби кучли жамоаларни мағлуб эта олдик. Иккала жамоада ҳам турли терма жамоа аъзолари ҳаракат қилишади. Афсуски ярим финалда "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатиб, ютқазиб қўйдик. Балки баҳс Самарқандда бўлганида "Насаф"га янада қийин бўлармиди, билмадим.




- "Динамо"даги фахрийлар Эркин Байдуллаев, Баҳодир Насимов ва Дилшод Раҳматуллаев кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнашадими?

- Насимов ва Раҳматуллаев бу борада ҳали аниқ бир тўхтамга келишмади. Байдуллаев эса менимча фаолиятини якунлади.

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси аниқ бўлганми?

- Ҳозирча ҳомаки режа бор. Мавсум биз учун октябрь ойи охирида якунланди, шу боис тахминан 1 декабрдан йиғинни бошлаймиз. Сабаби футболчилар учун 40 кунлик таътил етарли деб ўйлайман.

- Собиқ шогирдингиз Марат Бикмаев бутсаларини "михга илди". Унинг фаолияти ҳақида нималар дея оласиз?

- Маратни анча йиллардан буён биламан, яхши даражада фаолият олиб борди. Олимпия терма жамоасида менинг қўл остимда ўйнаганди, кейин миллий терма жамоада ҳам тўп тепди. Бекорга бир вақтлар Россия премьер-лигаси клуби уни ўз сафига қўшиб олмаганди. Бикмаевга кейинги фаолиятида ҳам омад тилайман.

- Олдинда мамлакат кубоги финали кутиб турибди. Кубокни қайси жамоа қўлга киритади деб ўйлайсиз: "Насаф" ёки ОКМК?

- Менимча имкониятлар 50га50. "Насаф" ўз майдонида ўйнайди, ОКМК таркибида эса кўплаб тажрибали футболчилар бор. Учрашувдан аввал имкониятлар мутлақо тенг, "Насаф"нинг кичик устунлиги ўз майдонида ўйнашида бўлади холос.




- Суперлигадачи ким чемпион бўларкин?

- Менимча айнан 3 ноябрь кунги баҳсда кўп нарса ойдинлашади. "Пахтакор" мавсум бошида иккита мағлубиятдан кейин қийин аҳволга тушиб қолганди, аммо кейин пешқадам бўла олди. Қандайдир кутилмаган мавсум бўлди, исталган жамоа "Пахтакор"нинг йўқотишларидан унумли фойдаланиб чемпион бўлиши мумкин эди.

- Исломжон Қобилов ва Санжар Қодирқулов янги мавсумни "Динамо"да бошлашлари ҳақида хабар чиқди. Бу ростми?

- Тўғриси буни мен ҳам сайтлардан ўқидим. Агар уларда "Динамо"да ўйнаш хоҳиши бўлса албатта бундан хурсанд бўлардим.

- Ноябрь ойида ўртасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш баҳслари бошлайди. Туркманистонга қарши сафар, Эронга қарши Тошкентдаги ўйинлардан 6 очко кутишимиз мумкинми?

- Кўпчилик Эронни кучли демоқда, албатта Эрон бошқа даражада эканини биламиз. Аммо Туркманистонни осонгина ютамиз дейишга шошмаслик керак, уларга қарши ўйин ҳам оғир бўлади. Айниқса сафарда, улар ҳам футбол ўйнашни ўрганиб олишган. Терма жамоамизга саралашда ҳам, Осиё кубогида омад тилайман!

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика