RU

Последние новости

09:30Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  0 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  0 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  2 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   1 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  199 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  5 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  3 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  13 23:29Икки ҳафтадан сўнг 40 ёшга тўладиган Роналду Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарга айланиб олди  7 23:11Кунья Лондон клубига ўтадими?  1 22:38Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади  8 22:31Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қанча маош олиши маълум  24

Бахтиёр Саттаров: “ОТЖнинг иштироки марказнинг нотўғри йўлдан кетаётганини намойиш этиб қўйди” Новости

Бахтиёр Саттаров: “ОТЖнинг иштироки марказнинг нотўғри йўлдан кетаётганини намойиш этиб қўйди”

“Машъал” жамоасида бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Бахтиёр Саттаров ўткан йили ёшлар жамоасини бошқарди.

Айтиш керакки, унинг бошчилигида мубораклик ёшлар чемпионатда учинчи ўринни эгаллади. Фикрлаш доираси кенг бўлган Саттаров билан суҳбатлашиб, олимпия терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги иштироки ҳақида сўрадик. 

- Ироққа қарши ўйиндан кейин табиийки ўзим учун бўлсада таҳлил қилиб чиқдим. Олимпия терма жамоамизнинг иштироки менимча терма жамоалар марказининг нотўғри йўлдан кетаётганини намоён этиб қўйди. Вазиятга чуқур ёндошиб, муаммони илдизидан кўриб чиқиш зарур. Энг аввало Ўзбекистон футбол федерациясида ислоҳот қилиш пайти келди деб ўйлайман. Шахсий фикрим марказда ишни тўғри йўлга солиш керак. Шундан сўнггина терма жамоаларнинг иштирокини таҳлил қилиш мумкин бўлади. Футболимиз раҳбари Мираброр Усмоновнинг қабулига киришга бир неча бор уринганман. Аммо ҳозирча имкони бўлмаяпти. Лекин бир неча бор ёзма равишда мурожаат қилдим. У киши футболимиз савиясини ошириш учун жуда катта миқдорда молиявий кўмак бериб, шароитларни янада яхшилашга эътибор қаратмоқда. Лекин ижрочиларчи...Самвел Бабаянга эътироз бўлиши мумкин эмас. Жуда қучли мутахассис. Ушбу инсонни “Навбаҳор”да маъмур бўлиб ишлаб юрганидан буён биламан. Мураббий сифатида шаклланиши учун шу кунгача жуда кўп ўқиб, ўрганди. Лекин унинг бир вақтнинг ўзида иккита терма жамоани бошқаришига шахсан мен қаршиман. Олимпия терма жамоамизни бошқа мураббийга ишониб топширса бўларди. Дилшод Нуралиев, Сергей Лушан каби мутахассисларга ишонч билдирилганида менимча мақсадга мувофиқ бўларди. Улар билан алоқам йўқ. Аммо ҳар қандай холатда ҳам ёшларимизни бошқа мураббий бошқариши тарафдориман. Бабаянинг ҳам МТЖда ҳам ОТЖда иш олиб бориши бу ҳудди иккита кемани битта инсон бошқариши билан баробардир. Қиёслайдиган бўлсак, сиз мана журналистсиз. Учрашув пайтида сизга ҳам ўйинни онлайн қиласан ҳам видео тасвирга туширасан деса, бунга қандай улгурасиз?! Олдин Вадим Абрамов  миллий терма жамоани бошқарган кезларида олимпия терма жамоани ҳам ўз қўлига олганди. Кўрганмиз ўшанда бу қандай самара келтирганини. Шунга қарамай терма жамоалар маркази яна Бабаянга иккита терма жамоа бошқарувини топширди. Бу билан олимпия терма жамоаси ҳудди тажриба ўтказадиган жамоага айланиб бормоқда. Унинг вазифаси жиддий эди. Шунга яраша жиддий эътибор қилиш зарурдир.  


- Кейин яна бир гап, Қатарга 23 ёшгача бўлган ўйинчиларни олиб кетиш мумкин эди. Мамлакатимизда бундай ёш тоифасидаги ўйинчилар бир талай. Ўтган йили олий лига клубида кўплаб учрашувларни ўтказган футболчилар қолиб, 1995-1996 йилдаги ўйинчиларни олиб кетишди. Ватан жамоаси олдида ҳар қандай инсон шахсий манфаатини устун кўрмаслиги керак. Жамшид Искандеров жуда яхши футболчи. Аммо у ўтган йили деярли жарохатини даволатиш билан банд бўлиб юрди. Шунга қарамай уни мураббийлар ҳар икки учрашувда ҳам бошланғич таркибда туширди. Жанубий Кореяга қарши баҳс Жамшидни қандай формада эканлигини кўрсатиб қўйди. Буни ҳамма кўрди. Шундай экан Ироққа қарши учрашувда Искандеровни захирада қолдириб, бошқа футболчига ишонч билдирса бўларди. Ёки Жамшид Болтабоевни олайлик, у ўтган йили деярли кўриниш бермади. Нахотки шундай бўлсада у бошқа футболчиларни захирада ўтказиб қўйди! Дарвозабоннинг ҳам хатоси жуда кўп бўлди. Ҳаводаги тўпларни қайтариш ва умуман тўпга чиқишда браклар кўп кузатилди. Буни жамоамиздаги дарвозабонлар мураббийидан сўраганимда ҳам таъкидлади. Ўзига бўлган ишонч етишмагандек туюлди. Ироққа қарши ўйинда Асилбек Омонов ёки Жавоҳир Илёсовни қўйганида ҳисоб бизнинг фойдамизга ҳал бўлган бўлармиди...

 

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика