RU

Последние новости

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  0 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Зозуля яқин кунларда жамоамиз ихтиёрига етиб келади" Новости

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Зозуля яқин кунларда жамоамиз ихтиёрига етиб келади"

Coca Cola Суперлигаси 14-тури доирасидаги "Андижон" - "Локомотив" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев матбуот анжуманида қатнашди.




- Биринчи бўлимда ҳам, иккинчисида ҳам кўп вазият яратдик. Тўғрисини айтганда, биринчи даврадаги аҳвол такрорланяпти, ҳужумчилар гол урмаяпти. 65-70-дақиқалардан кейин йигитлар чарчаб қоляпти. Жисмоний тайёргарлик умуман йўқ. 7-8 кунда биз ҳеч нимага улгурмадик. Шунинг учун бир киши бўлиб туриб ҳам барибир қийналдик. 

- Бунгача жамоа сардори Фарҳод Бекмуродов эди, бугун эса Абдуллоҳ Олимов жамоани бошлаб тушди. Бу кимнинг қарори?
- Йўқ, кеча жамоа футболчилари билан жамоа сардорини тайинлаш борасида сўровнома уюштирдик. Биринчи ўринда мен юзини кўрмаган Зозуля чиқди. Кейинги ўринда Абдуллоҳ Олимов бўлди, учинчи ўринда Қаҳрамон Баҳодиров ҳамда Фарҳод Бекмуродовга тенг овоз берилди. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ Олимов сардор бўлиб чиқди.

- Ҳужумчилар машғулотдан ташқари ўзлари ҳам қўшимча ишлашадими?
- Умуман олганда биз ҳозирда эътиборимизни ҳимоя чизиғига қаратганмиз. Бугун ҳимоя чизиғимиз ёмон ўйнамади. Фақатгина бир вазият голга айланди. Менимча, ҳимоядаги муаммоларга аста-секинлик билан барҳам берилмоқда. Кейинчалик эътибор ярим ҳимоячиларга ва охирида ҳужумчиларга қаратилади. Ҳозир вақт жуда оз, ҳеч нимага улгурмаяпмиз. 5 кундан кейин яна ўйин. Шу боисдан қўлдан келганча тушунтиряпмиз. Булар битта гол урса очилиб кетади. Фақат шу миясида гол ура олмаслиги муҳрланиб қолган. У билан бу борада гаплашиб, бу нарсани йўқотиш керак.

- Хушнуд Авилов ҳақида сўрамоқчиман. Бунга қадар у қанот ҳимоясида ўйнарди. Бугун эса марказий ҳимояда кўриниш берди.
- Нигериялик ҳимоячи Аривачуквуга ишонч йўқ. Масалан, машғулотларда ўзбекча ёки русчани тушунганлар машқларни тўғри бажаради, лекин у эмас. Шу боисдан Хушнудни ушбу позицияга тайёрлаб келишган экан. Менимча Авилов варианти ўзини оқлади, у бугун ёмон ўйнамади.

- Барибир жамоага тажриба етишмаяпти. Жамоага Зозуляни қайтариш масаласи кўрилмаяптими?
- Бу иш яқин кунларда ҳал бўлади. У 8 сентябрь куни жамоага етиб келиши керак эди, бироқ нимадир бўлди, иш ўхшамади. Яқин кунларда у жамоамиз ихтиёрига етиб келиши режада бор.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика