RU

Последние новости

13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  4 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  5 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  6 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб Новости

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб

Мен янгиерлик Бахтиёр Давлатовнинг ўйинларини кўрган эмасман. Фақат ўз даврининг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлганини биламан холос.
“Машъал” футбол клубига энди ишга кирган кезларим Бахтиёр ака аллақачон футболчилик фаолиятини тугатиб, “Машъал”нинг Тошкентдаги маъмури сифатида фаолият юритиб келаётганди. Шу-шу Муборакда иш бошлаганимдан сўнг Бахтиёр Давлатов билан танишдим.

Бахтиёр ака ҳаётда анча очиқкўнгил, софдил одам эди. У киши орамиздан анча эрта кетди. Ҳаёт бўлганида 44 ёшни қарши олган бўларди. У кишининг енгил машинасида бир-икки марта Янгиерга бориб келганимизни жуда яхши эслайман. Йўл бўйи фақат футбол ҳақида гаплашиб кетардик. Бахтиёр ака футболни жуда яхши тушунар, мулоҳазалари ҳам анча ўткир эди. Ўзи ҳам ҳужумчи бўлгани учун бўлса керак, ҳозирги ҳужумчилардан жуда кўп нолирди. Олий лигамизда ҳар ўйинда гол урадиган ҳужумчилар камайиб кетди дерди.

Бахтиёр ака машинани тез ҳайдашни яхши кўрарди. Радар бўлмаган жойларда “Epica”ни учириб кетарди. Ахир ўзи ҳам тезкор ҳужумчи бўлган экан-да. Бахтиёр Давлатовнинг вафот этганини эшитиб тўғриси карахт аҳволга тушиб қолдим. Тўғри, унинг соғлиги безовта қилаётгани ҳақида эшитгандим. Бундан икки-уч йилча олдин операция ҳам бўлганди. Бахтиёр ака ўша операциядан кейин анча эҳтиёткор бўлиб қолганди. Режимга қаттиқ амал қиларди. Бундай ўйлаб қарасам, у киши билан охирги бор кўришганимизга ҳам анча бўлибди.

Ўз даврининг ёрқин ҳужумчиларидан бири Бахтиёр Давлатов энди орамизда йўқ. Тўпурар ҳужумчи жуда кўпчилик билан яқин муносабатда эди. Айниқса, “Машъал” футбол мактабида болалар мураббийи бўлиб ишлаётган Вали Келдиев билан жуда қалин алоқада эди. Барча Давлатовлар сингари Бахтиёр ака ҳам бошқаларни ҳурмат қиладиган инсон эди. Ўтган йилнинг ёзида “Машъал” Тошкентда “Металлург” билан ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Фотоархивимга қараб қуйидаги суратни топиб олдим. Ўша ўйинни кўриш учун Бахтиёр Давлатов ҳам келган экан. Ҳаёт – нақадар бешафқат, Сиз суратда кўриб турган Шамил Толипов билан Бахтиёр Давлатов (сариқ формада) яқин-яқингача орамизда эдилар. Афсуски, улар энди йўқ. Жойлари жаннатда бўлсин.
 

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика