RU

Последние новости

20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  2 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  9 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2

Бахтиёр Бобоев: "Янги мавсумгача жамоада хорижлик мураббий иш бошлаши мумкин" Новости

Бахтиёр Бобоев: "Янги мавсумгача жамоада хорижлик мураббий иш бошлаши мумкин"

"Насаф" - "Бунёдкор" (0:0) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "қалдирғочлар" раҳбари Бахтиёр Бобоев иштирок этди.


"Бугунги ўйиндан қониқдим. Бироқ ҳисоб менга маъқул бўлмади. Йигитларнинг кўрсатган ўйинлари яхши даражада бўлди. Умуман бугун стадионга келган мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Жамоаларда якуний зарбани беришда муаммолар кўзга ташланди. Масалан бизда Сато Минори, Виктор Карпенкода гол уриш учун яхши имконият пайдо бўлганди. Бироқ ўша вазиятларда ҳужумни самаралари якунлай олмадик. "Насаф"да чарчоқ аломатлари сезилди. Улар бугун финалда кўрсатган ўйинларидан фарқли равишда бошқача ўйин кўрсатишди. Мен кейинги мавсумда жамоани бошқармайман. Мен мураббий эмасман. Биз номзодларни кўриб, уларни ўрганиб чиқмоқдамиз. Янги мураббий чет элдан ҳам бўлиши мумкин. Ҳозирча учтага яқин хорижий мутахассислар билан музокара олиб бордик. Улар ўйлаб олиш учун вақт сўрашган. Шу боисдан айнан ким эканлигини ошкор қилмоқчи эмасман. Шунингдек, ўзимиздаги мураббийларнинг ҳам номзодларини ўрганиб чиқмоқдамиз. Янги мавсумгача "Бунёдкор"да янги бош мураббий иш бошлаши аниқ ", - деди Бахтиёр Бобоев.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика