RU

Последние новости

19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

Бахтиёр Бобоев: "Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади" Новости

Бахтиёр Бобоев: "Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади"

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар раҳбари Бахтиёр Бобоев ўз фикрларини билдирди.

“Мавсумдаги сўнгги ўйин эди. Шу боис, йигитларга мавсумни чиройли ўйин билан якунлашни юклагандик. Айниқса кўпроқ гол уришга ҳаракат қилиб, мухлисларни худсанд қилиш кераклигини уқтиргандик. Буни бажардик деб ўйлайман.

Кейинги мавсумга тайёргарликни 14 декабрь куни бошлаймиз. Биздаги шижоат жуда кучли. Ёшларимизнинг келажаги порлоқ. Келаси мавсумда "Бунёдкор" чемпионлик учун бемалол курашади.

Режамизга кўра, декабр Тошкентда, январ ойида БААда шуғулланамиз. Кейин ОЧЛ плей-офф ўйини бошланиб қолади. Мавсум олдидан асосан ёшларни жамоага мослаштириш эди ва табиийки чемпионлик ва кубокни ютишни мақсад қилган эдик.

Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган режалар амалга ошавермайди. Ҳа, тўғри хатоларимиз ҳам бор. Тўғри хулоса чиқарамиз. "Бунёдкор" терма жамоа учун доими ёрдам беришга тайёр. Январь ойида олимпиада саралаши бошланади. Биз буни инобатга олганмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Августин Чирицанинг ҳам жамоага катта фойдаси тегди. У нафақат мураббий, балки кучли руҳшунос!", - дейди Бобоев.

"Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика