RU

Последние новости

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  0 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  22 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  3 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  7 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  6 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

Бахтиёр Бобоев: "Балки Қосимов келар, балки ўзим қоларман" Новости

Бахтиёр Бобоев: "Балки Қосимов келар, балки ўзим қоларман"

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Бахтиёр Бобоев қатнашди.

"Бугунги байрам билан барчангизни табриклайман. "Нефтчи" билан ўйиндан кейин Сергей Лушан истеъфога чиқди. Шундан сўнг айрим ёшларимизда руҳий тушкунлик бўлди. Бу иккинчи бўлимда билинди. Ўйинни яхши бошлаган эдик. Ёки гол урганимиздан кейин шундай бўлдими. Режамизга кўра 1:0 дан кейин қарши ҳужумда ўйнашимиз керак эди. Шу вазифани бажара олмадик", - дейди Бахтиёр Бобоев. 

- Гол ургандан кейин жиззахликларга имкон берилди, ҳимояга ётиб олиш учун эрта эмасмиди?
- Атайин бериб қўйдик демайман. Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Биринчи даврада "Сўғдиёна"га имкониятни бой бергандик. Шунинг учун ўзга хос режа билан тушгандик. Аммо оддий эпизодларда кўп бор тўп йўқотдик.

- Бугун Зуҳуров ва Жўраев ўрнига Шодиев ҳамда Тўраев майдонга тушди. Бу сизнинг қарорингизми ёки Лушанга ёрдам бериб келган Амет Меметнинг?
- Дарвозабон масаласида Абдусаттор Раҳимовнинг тавсиясига амал килдик. Боиси Мурод кетма-кет кўплаб ўйинлар ўтказди ва унда чарчоқ аломати бор эди. Дилшод эса биринчи даврада асосан 1-лигада ўйнагани бўлди. Кейин у "Нефтчи" билан ўйинда хатоларга йўл кўйганди.

- Пенальти масаласига нима дейсиз?
- Буни такрорий лавҳани кўриб айтишим мумкин. Пасдан бу ҳолатни яхши кўра олмайсиз.

- Сўнгги маротаба бош мураббий сифатида жамоани майдонга олиб тушганингизга ҳам анча бўлди. Ҳаяжон булдими?
- сўнгги маротаба 2001 йил жамоани майдонга олиб тушган эканман. Йиллар давомида машина ҳайдамасангиз билиниши мумкин. Лекин шу йиллар давомида машғулотдан ташқари бўлмадим. Қолаверса менинг олдимда Юрий Вазгенович, Амет Мемет ва Аугустин Чирица каби ёрдамчилар бор.

- Миржалол Қосимовнинг номзоди кўриляптими? Бугун мухлислар ҳам стадионда буни талаб қилдилар.
- Бизнинг ўз йўлимиз бор ва ундан четга чиқмаймиз. Жамоамиз мураббийи ким бўлишидан қатъий назар режадан четга чиқмаймиз. Ҳозир раҳбарият бироз кутиш кераклигини шунга қараб мураббийлар билан музокара олиб боришдарини айтишди. Қосимов эса бу рўйхатда биринчи бўлиб турибди. Олдимизда иккита ўйин ва кубок финали бор. Бу нарса балки шу ўйин натижасига қараб ҳал килармиз, балки ўзим давом эттираман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика