RU

Последние новости

19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  11 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  16 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  7

Бахтиёр Ашурматов: "Жуда аламли мағлубият бўлди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Жуда аламли мағлубият бўлди"

"Навбаҳор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.
"Тўғриси айтсам жуда ҳам аламли мағлубият бўлди. Ўйин жанговор тарзда ўтди, мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Ҳимояда кўпроқ ўйнасак ҳам қарши ҳужумларда гол уришга интилдик. Дуранг бизни қониқтирса ҳам охиригача ғалабага умид қилдик. Шу сабабли ҳам Абдумалик Абдуллаевни майдонга туширдим. Бугун ҳар иккала жамоа посбонлари яхши ўйнашди. Рақиб дарвозабони Александр Лобанов бир-иккита хавфли зарбалардан сўнг тўпни қайтарди", - деб гап бошлади Ашурматов.

"Очиғи ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман".

"Бугун фақат Шаҳбоз Эркиновни ҳужумда тушурдим. Качурга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Шунчаки рақибга қараб битта ҳужумчи билан ўйнадим. Мансур Саидов ва Бобур Акбаров захирада қолдирилди. Дилшод Жабборовнинг тайёргарлиги яхши бўлгани учун унга ишондим. Жароҳатидан энди қутулган Азим Аҳмедов бугун марказда жуда фаол ўйнади".

"Осиё ўйинларида Саудия Арабистонига қарши баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлдик. Бундай ҳолатларда жавоб тўпи киритишнинг имконияти қолмайди. Бугун худди шундай ҳолат такрорланди..."

"Мавсум якунига кўра олтинчи ўринни олиш вазифаси ҳали олиб ташланмади. Охирги турга қадар шу ўринга чиқиш учун ҳаракат қилаверамиз".

"Агар менинг терма жамоада ишлашим "Навбаҳор"га қандайдир салбий таъсир кўрсатса раҳбалар ва мухлисларнинг истагини ҳам инобатга оламан ва бошқа мураббийга топшираман. Лекин клуб учун боримни беришга тайёрман. Бу ерда ишлаш маъсулиятли ва шарафли деб ҳисоблайман".

"Андижон"га қарши ўтган ўйиннинг дискини кўриб чиқдим. "Сўғдиёна" билан баҳс эса тасвирга олинмаганини айтишди. Жиззах клуби билан алоқага чиқиб дискни қўлга киритмоқчиман. Бизни жамоада ўйинни сотадиган футболчи йўқ. Агар худо сақласин шундай футболчи борлигини билиб қолсам уни халқ олдига чиқариб барча айбини бўйнига қўяман".

"Бугун кучли жамоа ғалаба қозонди, сабаби омад кучлиларга кулиб боқади. Биз 5-6та ўйинда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Балки бизга куч етишмаётгандир, балки эътибор етишмаётгандир".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика