Бахтиёр Ашурматов учинчи марта водийда ишлайди
09 дек 2019 12:00
Новости
Бахтиёр Ашурматов учинчи марта водийда ишлайди
Бугун Бахтиёр Ашурматов "Қўқон-1912" клубига бош мураббий этиб тайинланди.
Ашурматов мураббий сифатида 2013 йилда олий лигада "Гулистон" клубида фаолият олиб борганди. 2014-2015 йилларда "Навбаҳор"да ишлаган мураббий 2016 йил биринчи давра охиригача "Андижон"ни бошқарганди.
Кейин бир ярим йил давомида "Бухоро"да Улуғбек Бақоевга ёрдам берган Бахтиёр Ашурматов 2018 йил ёзида АГМКни қабул қилиб олган ва жамоа билан бирга Ўзбекистон Кубогини қўлга киритганди.
2019 йилги мавсумда Ашурматов дастлабки 8та турда "Бухоро"да, сўнгра қисқа муддат "Сурхон"да ишлади.
Шу тариқа Ашурматов водийнинг ҳисоб бўйича учинчи клубида ишлайди.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии