RU

Последние новости

09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  1 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  9 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Турон" раҳбарияти билан мавсум охиригача келишувга эришганмиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Турон" раҳбарияти билан мавсум охиригача келишувга эришганмиз"

Про-лиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Про-лиганинг иккинчи босқич учрашувларида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Юқори бешликдаги ҳар бир жамоа қаттиқ кураш олиб бораяпти. "Машъал" жамоаси ҳимоявий ўйинни жуда яхши ташкиллаштирган, шу сабабли биринчи бўлимда озроқ босимга дуч келдик ва майдон марказидаги тўп йўқотишлар туфайли бир нечта қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда Сардор Тельяковни майдонга туширганимиздан сўнг тўп назорати бўйича устунликка эга бўлдик. Лекин, афсус вазиятлардан фойдалана олмаслик эвазига қимматли 2 очкони бой бердик. Шунга қарамасдан бу ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдирган бўлардим. Чунки улар охиригача курашишди. Бундан ташқари стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам раҳмат айтаман. Навбатдаги турда "Андижон" майдонига сафар қиламиз, бу ўйинда ҳам жамоамиз мухлислари бизни ёлғизлатиб қўймасликларига ишонч билдирамиз. 

- "Турон" клуби ҳақида яхши биласиз ва яқинда бош мураббий лавозимига тайинланган бўлсангиз ҳам жамоадан яхши хабардорсиз. Сўнги ўйинлардаги қониқарсиз натижаларга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Афсуски, жамоа сўнги ўйинларда кўп очко йўқотди. "Турон" жамоасига бегона эмасман ва аввалдан уларнинг натижаларини кузатиб бораман. Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган, фидойи раҳбарлари ва мухлислари бор. Клуб бир неча йиллик режага эга, мен учун бундай жамоада ишлаш шараф десам ҳам бўлади. Чунки бу ерда қилган меҳнатингизнинг самарасини кўриш имконияти мавжуд. Бош мураббий бўлиш иш бошладимми, ҳозир мен селекцияда қатнашмаган каби мазмундаги баҳоналар ўринсиз. Бугун йигитлардаги холат яхши эди. Бироқ озгина омад етишмади. Суперлига йўлидаги кураш охиригача давом этади деб ўйлайман. Чунки "Бухоро" ҳам иккинчи босқич аввалида таркибни анчайин кучайтириб олди. "Андижон" ва "Бухоро"га қарши учрашувлар бизнинг жамоамиз учун йил ўйинлари бўлади. Биз охиригача курашамиз, мухлислар ва раҳбарият ишончини қозониш учун бор вужудимиз билан ишлаймиз.

- "Турон" билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Гапнинг очиғи, "Турон" кўп йиллик режа асосида ишлайди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб раҳбарият билан йил охиригача келишувга эришдик. Натижалар ва жамоа билан чиқишиб кетишимизга қараб йил охирида янги келишув ҳақида музокараларга ўтамиз. Ҳозир энг асосийси вазиятдан чиқиш. Бугун ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш, жамоа раҳбарияти ишончини қозонишни мақсад қилган эдик.

- Фаолиятингиз мобайнида пешқадамларни мағлуб этишнинг уддасидан чиққансиз. Масалан АГМК билан кубок финалида "Пахтакор" таслим этилган. Бундан ташқари, ўтган мавсумларда "Қўқон-1912" билан айнан "Пахтакор" йирик ҳисобда мағлуб этилган. Бундан келиб чиқса, навбатдаги турда жамоа "Андижон" майдонидан ғалаба билан қайтишига умид қилсак бўладими?

- Ҳозир АГМК ва "Пахтакор" билан ўйинлардаги қайд этилган натижалар тарих. Ҳозирги мақсадимиз "Турон"ни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетишга қаратилган. Навбатдаги турда "Андижон" билан ҳақиқий жанг бўлали. “Машъал" билан ўйингача бизда вақт оз эди. "Андижон"га қарши баҳс учун бизда вақт озгина кўпроқ бўлади. Мухлисларимизга "Андижон"га қарши ўйинда бизга ишонишларини ва қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қолган бўлардим. 

- Жамоа футболчилари Суперлигага чиқишни истамаётгандек ўйин намойиш этишмоқда. Улар агар жамоа Суперлигага чиқса таркибдан тушиб қолишларига хавотир билдиришаяптими?

- Бу фикрингизга қўшилмайман. Юқорида айтдим, клуб раҳбарияти жамоа олдига жуда юқори мақсадларни қўйган. Нафақат Суперлига, балки яқин келажакда ОЧЛда ўйнаш режаси бор. Бизда ҳозир битта мақсад бор, жамоани Суперлигага чиқиш. 

- Сергей Морозовни алмаштиришингиз сабаби унинг ўйинидан қониқмаганингизни кўрсатадими?

- Морозовнинг алмаштирилишига сабаб "Машъал" айнан унинг худудидан қарши ҳужумларга ўтиб кетди. Биз ўйин аввалида бош билан яхши ўйнашини ҳисобга олиб ундан стандарт вазиятларда унумли фойдаланиш учун майдонга туширгандик.

"Машъал" қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик.

- Бобур Қосимов ва Рустам Азимовлар қачон сафга қайтишади?

- Бобур Қосимов жароҳатдан тикланиш жараёнида. Афсус, бу мавсум жисмоний холатига қайта олмаса керак. Рустам Азимовни аввалдан биламан, бўйдор ҳужумчи. Рустам иккинчи қаватда яхши ишлайди. У озгина бетоб ва бугунги ўйинга тайёр эмасди. Бугун бизга бўйдор ҳужумчининг фойдаси тегиши мумкин эди. Рустам Азимовнинг жисмоний имкониятларини тиклай олсак, албатта майдонга туширамиз.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика