RU

Последние новости

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  1 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси"

"Андижон" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

"Сўғдиёна" жиддий рақиб эканини йигитларга тушунтириб ўтгандим. Бу жамоа "Навбаҳор"дан очко олди, ўз уйида "Локомотив" билан дуранг ўйнади ва "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этди. Сўнгги йилларда Жиззах клубининг энг кучли таркиби ҳозиргиси ҳисобланади. Даврон Файзиев бу жамоа билан анча яхши ишламоқда. Ўйин қийин кечди. Футболчиларим мухлислар кутган ўйинни кўрсатишди ва ғалаба қозона олдик", - дейди Ашурматов.

"Ҳозирча футболчилар бир текисда ўйнай олишмаяпти. Бухородаги йирик мағлубиятдан сўнг ўзгаришларга қўл урдик. Майдонга тушган футболчи охиригача курашиши лозим. Бугунги ўйинга мана шу таркибни маъқул кўрдим ва бу ўзини оқлади".

"Ҳисоб йирик кўриниш олганидан кейин футболчилар ўзларини босиб олишмади ва оқибатда 10 киши бўлиб қолган рақиб тўп назоратини ўз қўлига олди. Аслида футболчиларимиз асабий ўйин кўрсатмай йирик ғалабани сақлаб қолишлари керак эди".

"Ўз уйимизда ўйнаганимиз учун Бердиев ва Йовановични майдонга туширдим. Захирадан Абдумалик Абдуллаевни тушурдим. Унинг тезлиги туфайли шундай қарорга келдим. Унда бир қатор имкониятлар ҳам пайдо бўлди", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика