RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Бахтиёр Ашурматов: "Сирдарёлик мухлисларга тан бердим" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Сирдарёлик мухлисларга тан бердим"

"Гулистон" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Қизилқум"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бутун мавсум мобайнида бизни қўллаб қувватлаб турган сирдарёлик ашаддий мухлислар олдида жуда ҳижолатдаман. Ҳар қандай вазиятда ҳам улар биздан юз ўгиришмади. Ҳатто мағлубиятларимизни ҳам тўғри қабул қилиб, жамоамиз аъзоларига далда бўлишди. Одатда, олий лига билан хайрлашгани клубни маҳаллий ишқибозлар тўғри сўзлар билан ҳақорат қилишади, шахсиятингизга тегишади. Бугун эса бунинг аксини кўрдим. Гарчи, кучлилар сафини тарк этган бўлсакда, “Қизилқум”га қарши кечган учрашув якунига етгач, жамоамиз ишқибозлари шогирдларимни олқишлар остида кузатиб қўйишди. Футболчилик фаолиятим давомида нафақат мамлактимиз балки хориж клублари сафида майдонга тушганман. Аммо бундай садоқатли, ўз жамоасига меҳр қўйган Сирдарё вилояти ишқибозларидек фанатларни кўрмаганман. Барчаси учун узр сўрайман ва уларга таъзим қиламан. Бошқа клуб ихлосмандларига ҳам худди сирдарёликлардек фидоий бўлишларини истаб қоламан. Клуб раҳбарияти ва футболчилар билан биргаликда ишлаб ўз маҳоратимни оширдим. Бу ерда орттирган тажрибам келгуси фаолиятимда қўл келиши шубҳасиз. Баҳс хусусида нима дейишим мумкин?! Омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор голли вазиятларни юзага келтирдик. Зарафшонликлар посбони ҳам ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди. Ҳал қилувчи зарбани йўллашда йигитларга аниқлик етишмади. Рақиб эса қарши ҳужумда бизни муносиб жазолади", - дейди Ашурматов. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика