RU

Последние новости

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  0 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  49 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  3 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  16 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Бахтиёр Ашурматов: “Рақиб кучли эканлигини майдонда исботлади” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Рақиб кучли эканлигини майдонда исботлади”

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди:
- Ростини айтганда, “Локомотив” жамоаси бугунги кунда жамоамиздан ҳар томонлама кучли эканлигини майдонда исботлади. Шу сабабли, “Локомотив” ҳаққоний ғалабани қўлга киритди. Мағлубиятда барчамизнинг айбимиз бор. Йигитларда хоҳиш йўқ эди демаган бўлардим. Негаки улар ҳаракат қилишди. Ўйин бошларида катта иштиёқ билан тўп суришди. Натижада рақиб дарвозаси олдида бир-иккита хавфли вазиятларни содир этишди. “Локомотив” жамоаси томонидан урилган гол эса йигитларни руҳий томондан синдириб қўйди. Шу ўринда мухлисларимизга қойил қолиш кераклигини айтиб ўтган бўлардим. Гарчи 0:2 ҳисобида ютқазаётган бўлсакда, жамоамизни олқишлаб қўллаб-қувватлаб туришди.

Танаффус пайтида йигитлар билан бўлиб ўтган суҳбат пайтида майли биринчи бўлимда вазият шундай тарзда тус олди. Энди эса ўйингоҳга келган ишқибозлар ҳаққи ҳурмати учун мазмунли тарзда ўйнаш кераклиги борасида кўрсатма бердим. Футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Лекин, “Локомотив”ни биздан ҳар томонлама кучли эканлигини тан олиш керак. Навоийда “Қизилқум”га қарши учрашувда ҳам ҳимояда бўш ўйин кўрсатдик. Шу сабабли, ҳимояда айрим ўзгаришларни амалга оширдик. Бундан ташқари яна икки кундан “Шўртан”га қарши чемпионатдан ўрин олган учрашувмиз бор. Айрим ҳимоячиларимизни ғузорликларга қарши ўйинга авайладик деб айтмаган бўлардим. Сўнгги пайтларда ҳимоядаги ҳаракатларимиз мени ташвишга солмоқда. Айнан шунинг учун ҳимояда ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлмоқдаман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика