RU

Последние новости

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  0 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Бахтиёр Ашурматов: “Раҳбариятнинг қарорини тўғри қабул қилдим” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Раҳбариятнинг қарорини тўғри қабул қилдим”

Барибир Ашурматовнинг расман клубдан кетиши ойдинлашгач, унинг бу вазиятга қандай муносабатда бўлишини билиш қизиқ эди.

Ваҳоланки, куни кеча “Андижон”да қолиши ҳақида айтиб ўтганди. Лекин воқеалар ривожи яна тубдан ўзгариб кетди. Шу боис Бахтиёр Аъзамович истеъфога чиққанидан кейин ўз фикрини билдирди.

-   Охирги пайтларда “Андижон” клуби атрофидаги гап-сўзлар тушунарсиз бўлди. Менимча, бу вазиятда мухлислар ҳам ҳайрон қолишаётган бўлса ажаб эмас. “Футбол Экспресс” газетаси ва Championat.asia сайтида суҳбатим чоп этилганди ва унда “Андижон”да бор кучим билан ишлайман дея айтгандим. Энди эса ишқибозларда наҳотки, орадан икки кун ўтиб Ашурматовнинг фикри ўзгариб яна истеъфога чиқишни хоҳлаб қолдими, деган ўй-хаёлларга берилган бўлиши мумкин. Раҳбарият клубдан кетишимни хоҳлашди ва мен буни тўғри қабул қилдим. Натижа яхши бўлмаганида ҳар доим бош мураббий жавобгардир. “Андижон”нинг муваффақиятсиз ўйинларида эса ўзимни айбдор ҳис қиламан ва барча айбни ўз бўйнимга оламан. Шу боис “Олмалиқ” билан учрашувдан аввал клубдан кетишим тўғри йўл бўлса керак деб, буни раҳбарларга айтгандим. Лекин ўшанда кўп йиллик режалар билан ишлаш кераклигини ҳамда ўзаро ишонч бўлишини айтишди ва бу менга қўшимча ишонч бағишлаганди. Аммо “Бунёдкор”га имкониятни бой берганимиздан кейин жамоа ижрочи директори ўрнимга Виталий Легай ишлашини маълум қилди. Мен эса буни тўғри қабул қилдим. Чунки ҳозирги натижа мухлислар ва раҳбарлар хоҳлаган даражада эмас. Кетишимдан олдин шуни айтмоқчиманки, менга ишонч билдирган андижонлик мухлисларга ва раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Нима бўлишидан қатъи назар яхши жамоа тузишга ҳаракат қилдим. Лекин футболда ҳар доим сиз ўйлаган нарса амалга ошавермайди. Йилнинг бошида бу ерга катта мақсадлар билан келгандим. Афсуски, биз ўйлагандек бўлмади. Бу борада ўзимни оқламоқчи эмасман. Ростини айтсам, натижа кўрсатишимизга кўп нарсалар ҳалақит қилди. 


-   “Андижон”да ишлаганим менга катта сабоқ бўлди. Кейинчалик таваккал қилмасдан вазиятни, жамоани яхшилаб ўрганиб чиқиб кейин қарор қабул қилиш кераклигини тушуниб етдим. Ҳар доим ҳам таваккалчилик ўзини оқламас экан. Футболчи бўлганимда ҳам, мураббийлик чоғимда ҳам инсонийлик, бир-бирига бўлган ишонч ва лафз каби тушунчаларга катта эътибор бераман. Афсуски, айрим ҳолатларда “Андижон”да қийин вазиятларга тушиб қолдим. Лекин раҳбарлар натижа бўлмаса-да, менга ишонишда давом этишди. Очиғи, жамоа билан бундай ҳолатда хайрлашишни хоҳламагандим. Мендан кейинги мураббийга омад тилайман ва қийин вазиятдан чиқиб кетишини истайман. У ерда яхши жамоа бор. Яна бир гапни айтишни истардимки, менинг кетганимдан айрим футболчилар балки хурсанд бўлишаётгандир. Аммо 80 фоиз ўйинчилар менга қўнғироқ қилиб “Андижон”дан кетганимга афсусланишяпти ва бирга ишлаган пайтимиз учун раҳмат айтишяпти. Биринчи даврадан кейин мен трансферга қўйишни хоҳлаган, аммо савияси унчалик кучли бўлмаган ўйинчилар иккинчи даврада ҳам клубда қолишади. Бу эса “Андижон” жамоасининг зарарига ишлайди деб ўйлайман.

-   Вақтни орқага қайтариб бўлмайди ва шу боис афсусланишдан маъно йўқ. Бўлиб ўтган ишлар менга катта дарс бўлди. “Андижон”да иш бошлаганимда, бу мен учун трамплин, агар яқин орада менга таклифлар бўлса кетаман, деган фикрлар умуман бўлмаган. Аксинча, бу ерга бир неча йил муваффақиятли ишлайман деган ўй-хаёллар билан келгандим. Энди ишдан бўшаганимдан кейин ҳам қайсидир жамоада иш бошлайман деб айта олмайман. Чунки биринчи навбатда оилам билан бирга ҳордиқ чиқармоқчиман. Мураббий сифатида яна ўрганадиган нарсаларим бор ва бунинг учун фурсат келди деб ўйлайман. Кейинчалик янада кучлироқ бўлган ҳолда мураббийлик ишимни бирор-бир жамоада бошлайман. Шу ўринда Андижон вилояти ҳокимига ва клуб раҳбарларига менга ишонишгани учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар доим “Андижон” жамоасига омад тилайман.


ФИРДАВСХОН   

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика