RU

Последние новости

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  32 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Жуда асабий баҳс бўлди. Ўйинга баҳо берсак, энг бўш ўйинларимиздан бири бўлди дейиш мумкин. Тўғри, кўп яккакурашларга киришилди, йигитлар охиригача курашишди, аммо вазиятлар яратиш бўйича оқсадик. Мухлисларга маъқул келадиган ўйин кўрсатолмадик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови орқали сўнгги сонияларгача курашдик. Худога шукрки, ҳеч бўлмаса дурангга эришдик. Агар биз бугун мағлубиятга учраганимизда, ортиқча гап-сўзлар кўпайиши мумкин эди. Шу боис натижадан мамнунман. Ғалаба қозониш йўлида 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Таркиб бўйича адашдик дейишим қийин. Биринчи таймда катта устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлардан фойдалана билмадик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин катта таваккалга қўл урдик, чунки 4 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Андижон" иккинчи голни уриб кетиши ҳам мумкин эди. 

Аваз Маматхўжаевда охирги вақтларда ўйин амалиёти камлиги туфайли ўринбосарлар таркибида ўйнашига рози бўлдик. Лекин афсуски, қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Шунинг учун ўтган ўйинда кўринмади, бугунги ўйинга эса тайёр эмасди. Мурод Холмуҳаммедовга келсак, унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Унинг ўрнини тўлдиролмаяпмиз. Қайтишини интизорлик билан кутяпмиз  Лукич стабил ўйин намойиш қилолмаяпти. Ўйлайманки, Холмуҳаммедов кейинги ўйинларга қайтади.

Тўп назорати бўйича устунлик қилдик, бунга 100% аминман. "Андижон" қарши ҳужумга ўтишга уринди, лекин барибир нисбатан биз устун эдик, айниқса, биринчи таймда. Умуман, биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнадик.

Ҳакамлар вазифаларини яхши удаллашди. Мен уларнинг қарорига эътироз билдирганимга сабаб икки марта рақиб ўйин қоидасини бузганда, тўп бизда сақланиб қолганди ва ҳужумга ўтаётгандик, улар эса ўйинни тўхтатишди. Жарима зарбасини тўпни ортга қайтариб, қайтадан амалга оширишга мажбур бўлдик. 

Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди. Битта эмас, тўртталаб футболчи майдонда ётиб олди. Суҳроб Бердиев тепган тўпидан кейин зарба унчалик кучли чиқмади, лекин бошига тўп теккан рақиб футболчиси уч дақиқа ётибди. Афсуски, бу Ўзбекистон футболининг бир қисмига, ғалаба қозонишнинг бир услубига айланиб қолди. Бу яхши эмас. Ростан ҳам бирор ўйинчига тиббий ёрдам зарур бўлса, фэйр-плейга амал қилинади, бироқ бунақа вазиятларда эмас. 

Уч очко ишлашни мақсад қилгандик, аммо нурсиз ўйинимизни инобатга олсак, бир очкодан хурсандмиз. Мухлисларга ҳам раҳмат. Улар бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди", – деди қўқонликлар устози.

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика