RU

Последние новости

21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 21:10Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" 2:1 (Матнли трансляция)  3 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  13 20:35Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон - Шри-Ланка (LIVE)  0 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  25 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  2 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8

Бахтиёр Ашурматов: «Ўйин бўйича йигитларга эътирозим йўқ» Новости

Бахтиёр Ашурматов: «Ўйин бўйича йигитларга эътирозим йўқ»

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган «Металлург» - «Андижон» (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар ғалаба қозониш учун охиригача курашишди ва ишонишди. Афсуски омад бугун «Металлург» томонида бўлди.  Рақиб футболчилари юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланишди ва ғалаба қозонди. Шу сабабли бугун мағлубиятга учраган бўлсакда футболчиларимга ўйин учун миннатдорчилик билдираман.  Умуман олганда бугун ҳар икки жамоа ҳам яхши савияда ўйин намойиш этди. Ўйлайманки стадионга келган мухлисларга бу ўйин манзур бўлди. Афсуски андижонлик ишқибозларнинг мағлубиятдан кейин ҳафа бўлишганини тушунарли холат. Чунки улар суюкли жамоаларидан доимо ғалаба кутади. Футбол шундайки доим ҳам мураббий ўйлаган режаси амалга ошавермайди. Мухлислар ютган ўйинингдан сўнг мураббийни қўллаб-қувватлаб, кўкларга кўтаришади. Лекин мағлубиятдан сўнг мураббий айбдор бўлади. Бу тушунарли холат.

- Вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик, бугун фақат омад билан боғлиқ деб ўйлайман. Анвар Бердиевда иккита юз фоизли имконият бўлди. Тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида бундай вазиятлардан унумли фойдаланиб, кўплаб голлар урган. Бугун унга омад келмади.

- Албатта 11та учрашувда уч бор ғалаба қозонганимиз жуда ҳам кам деб ҳисоблайман. Бунга бош мураббий сифатида айбдорликни ўз бўйнимга оламан. Бундай пайтда иккинчи давра ҳақида ўйлашга хожат йўқ. Чунки унгача раҳбарият имконият бермаслиги ҳам мумкин. Чунки мухлислар кутгандек натижа қайд эта олмаяпмиз. Агарда имкон берилса, хатолар устида ишлаб, изланишимиз керак - дейди Бахтиёр Аъзамович.

"Андижон" матбуот хизмати
Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика