RU

Последние новости

11:42"Насаф"да нима гаплар?  0 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  1 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  7 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  7 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15

Бахтиёр Ашурматов: “Андижон”ни мағлуб этиш учун майдонга тушамиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Андижон”ни мағлуб этиш учун майдонга тушамиз"

Про лига 27-туридан ўрин олган “Машъал” – “Турон” (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- “Машъал” жамоаси одатда ҳимоявий, қарши ҳужумларга одатланган футбол намойиш этади. Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз муҳим эди. Чунки 2-ўриндан умид узганимиз йўқ. Муваффақият қозониб, интригани сақлаб қолмоқчи эдик. Ўйлайманки, “Хоразм” сўнгги турда “Бухоро” билан жиддий баҳслашади. Биз ҳам вазифани бажариш учун охиригача курашамиз. 

Биринчи бўлимда бўш ўйин кўрсатдик. Танаффусда берилган кўрсатмалар, қилинган ўзгаришлар ўз самарасини бериб, ғалаба қозондик. “Машъал” ҳам охиригача курашди. Натижада марказий ҳимоячини майдонга туширдик. Яхшиямки, муборакликлар сўнгги дақиқалардаги вазиятларда фойдалана олмади. Омадимиз келди. Ғалаба қозонган бўлсак-да, ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадик. Чунки турнир жадвалида “Бухоро”дан олдинда эдик. Кейинчалик 3-ўринга тушиб қолдик. Бу футбол. Охиригача курашамиз ва вазифани уддасидан чиқишга умид қиламиз. “Андижон”ни ҳам мағлубиятга учратиш учун майдонга тушамиз. 

- Абдураимовни захирада олдингиз...

- Тактик ўзгариш сифатида алмаштирдим. “Машъал” билан ўйинда у Аъзам Алиев билан майдонда ажойиб футбол намойиш этди. Сардор жамоамиз етакчиси. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Фақатгина ҳисобни сақлаб қолиш учун Абдураимов ўрнига марказий ҳимоячини майдонга чиқардик. Бугун Сардор охирги ўйинлардаги энг яхши баҳсини ўтказди. 

Шу ўринда жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдирамиз. Ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам Муборакга келишди ва жамоани қўллаб-қувватлади. Улар учун ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. 

- Про лиганинг жорий йилдаги савияси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Охирги йилларга  нисбатан қизиқарли бўлди. Мисол учун “Турон” очко йиғин бўйича юқорида эди. Юқори бешликга ажралганидан кейин жамоамиз кўп очко йўқотди. Баҳслар қизғин тарзда кечди. Қолаверса, ПФЛ раҳбарияти саъий-ҳаракатлари билан ўйинлар ТВ орқали олиб берилмоқда. Бу ҳам ўзгаришларнинг самараси бўлди.

- “Турон”даги келажагингиз борасида нима дея оласиз?

- Ҳозирда бор эътиборим олдимизга қўйилган вазифани бажариш. Мен клуб раҳбарияти билан гаплашганимда, мавсум якунига қадар ишлаш бўйича келишгандик. Мавсум якунига етганидан сўнг келажагим борасида яна гаплашиб олишга келишиб олганмиз. Ҳозир бу ҳақда ҳеч нима айта олмайман. Лекин шуни  айта оламанки, “Турон” ўз олдига юқори мақсад қўядиган, режали жамоа ҳисобланади. Раҳбарият инфратузилмани яхшилашга эътибор бермоқда.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика