RU

Последние новости

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  31 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Бахтиёр Ашурматов: "Мавжуд имкониятдан келиб чиқиб трансфер ишларини амалга ошираяпмиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Мавжуд имкониятдан келиб чиқиб трансфер ишларини амалга ошираяпмиз"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғона шаҳрида ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2022" мусобақаси давом этмоқда. Сайтимиз мухбири мазкур мусобақа доирасидаги "Қўқон-1912" - "Андижон" (0:0) учрашувидан қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов билан интервью ташкиллади.

- Бахтиёр ака, бугунги учрашув ва "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳақида фикрларингиз қандай?

- Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, "Андижон" Про-лигага тушиб кетганига қарамасдан кучли таркибга эга бўлган жанговор жамоа. Бу жамоада ҳар доим бўйдор ҳимоячи ва ҳужумчилари бўлган. Жамоа стандарт вазиятларда жуда яхши ишлайди. Бугунги ўйинда вазиятлар кам бўлгандек кўрингандир, лекин майдонда жанговор кураш кечди. 

"Андижон" мазкур мусобақада энг кучли жамоалардан бири. Улар ҳам чорак финал йўлланмасига эга чиқишди. Биласизми, "Қўқон-1912" ва "Андижон" жамоалари финал учрашувида яна тўқнаш келиши мумкин. "Андижон"га бефарқ эмасман, уларда ажойиб мухлислар бор. Улар шу йилнинг ўзидаёқ яна Суперлигага қайтишларини тилаб қоламан. 

- "Қўқон-1912" гарчи мусобақа фаворити сифатида қаралаётган бўлса ҳам гуруҳ босқич ўйинларида у қадар ёрқин ўйин намойиш этмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Йўқ, нега энди? Биз гуруҳ босқичини биринчи ўрин билан тугатдик. Таркибимизда кўплаб футболчилар йўқ, натижага қарамасдан ёш футболчиларни майдонга тушираяпмиз. Бундан ташқари майдонлар ҳам футболчиларга ўзларини тўлақонли намойиш этишларига имкон бермаяпти. Жамоамиз "Ҳоким кубоги" мусобақасида яхши даражада иштирок этмоқда. Биз Бу мусобақанинг натижаси қизиқ эмас, тезроқ чиқиб кетиш керак деган фикрда бўлганимиз йўқ. Акс холда мусобақага иккинчи таркибимизни юборишимиз мумкин эди. Мураббий ва футболчи ҳар бир мусобақада ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши керак. Биз бу мусобақага жиддий ёндашмоқдамиз. Биринчи турда "Алай" жамоаси билан дуранг ўйнаганимиздан сўнг турли гап-сўзлар ҳам тарқалди.

Ўтган мавсум мусобақа даражаси баландроқ эди. Масалан ҳозир мусобақада Туркияда ташкил этилаётган йиғин "Нефтчи" жамоаси иштирок этмаяпти. Ўтган мавсумда "Бунёдкор" ҳам қатнашганди. Кучли жамоалар сони кўпроқ эди. Бу мусобақанинг сақланиб қолиниши кўп жамоалар учун ютуқ бўларди, чунки кўрикда бўлиб турган футболчиларни синовдан ўтказиб олиш имконияти туғилади. Бундан ташқари рақиблар сафида бир нечта футболчиларни кўрдик, селекция ишларини амалга ошириш имконияти ҳам пайдо бўлмоқда. Мусобақага янада кучлироқ жамоалар жалб этилса, даражаси янада ортган бўлар эди."Ҳоким кубоги" мусобақасини сақлаб қолганликлари учун ташкилотчиларга ва вилоят футболига, хусусан "Қўқон-1912" жамоасига кўрсатаётган эътиборлари учун вилоятимиз ҳокими Хайрулла Хаитбаевич Бозоровга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирган бўлардим.

Бугунги ўйинда андижонликлар сафида 3 нафар яхши савиядаги легионер футболчи ҳаракат қилди. Шунингдек, жамоанинг ёш футболчилари ҳам ўзларини кўрсатишди. Шахсан менга "Андижон" сафидаги 14-рақамли ёш футболчининг ҳаракатлари маъқул келди. 

- Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар таркибга янги футболчиларни жалб этиш режаси борми?

- Гапнинг очиғи, биз жуда катта йўқотишларга учрадик. Жамоамизни ёш тезкор футболчилар тарк этишди. Муҳаммаданас Ҳасанов, Шоҳжаҳон Норбеков, Асадбек Собиржонов, Фарҳод Бекмуродовларнинг бошқа жамоаларга ўтиб кетганликлари биз учун жиддий йўқотиш бўлди. Бу футболчиларнинг ўринларини тўлдириш борасида селекция ишларини амалга ошираяпмиз, яхши савиядаги футболчиларни таркибга жалб этдик. Селекция ишларини давом эттираяпмиз, ҳимоя чизиғида Мурод Холмуҳаммедов ва Иван Йосовичлар қолди. Холмуҳаммедов ҳар бир ўйинда алмаштиришларсиз ўйнашга мажбур бўлаяпти. 

- Қувондиқ Рўзиевнинг ортга қайтарилиши жамоа мухлисларини хурсанд қилди. Жавоҳир Сиддиқовни ҳам қайтариш имконияти борми?

- Қувондиқ Рўзиев яна жамоамизга қайтди, лекин бу биз учун осон кечгани йўқ. Имкон бўлганида Жавоҳирни ҳам бажонидил қайтарган бўлардик. Лекин биз имкониятимиздан келиб чиқиб трансферларни амалга ошираяпмиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика