RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Бахтиёр Ашурматов: "Мағлубиятимизга ҳакам айбдор деб айтолмайман" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Мағлубиятимизга ҳакам айбдор деб айтолмайман"

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин дурангга мос эди, лекин омад "Нефтчи" жамоаси томонида бўлди. Биринчи чемпионат ўйини бўлгани боис йигитларимизда ҳаяжон сезилиб турди. Жанговар ўйин бўлганига қарамасдан, кам вазиятлар яратдик. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга яхши ҳолатга чиқиб борамиз. Тўғри, тўп назорати бизда бўлди, аммо рақиб дарвозаси яқинида бунинг уддасидан чиқа олмадик.

Жавоҳир Сидиқов иккинчи ҳужумчи вазифасини бажариши керак эди. Бундан ташқари, Қувондиқ Рўзиев ҳужумда ёрдам бериши назарда тутилганди. Мўмин Мелиев яккаланиб қолди ва тўпни ўзида сақлашга ҳаракат қилди. Лекин афсуски, унда деярли вазиятлар бўлмади. Битта ҳужумчи билан ўйнаганимиз учун ярим ҳимоячилар ёрдамга боришлари кўзда тутилганди", – дея гап бошлади Ашурматов.

- Ўтган йилги таркибга нисбатан бу йилги таркиб кучлироқ кўриняпти. Жамоанинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- Ўтган йилги таркибимизда жамоавий ўйин шаклланганди. Айтайлик, Муҳаммаданас Ҳасанов, Шоҳназар Норбеков, Фарҳод Бекмуратов, Бобур Акбаров, Асад Собиржонов каби футболчилар жамоани тарк этишди. Уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Қувондиқ Рўзиев ва Жавоҳир Сидиқовни ортга қайтардик. Ҳужумкор ярим ҳимоячилар кўпайди, лекин Фарҳод Бекмуратов ва Иқбол Маликжонов кетгани боис таянч ярим ҳимоячиларимиз камайди. Ҳозирги пайтда Ойбек Рустамов яккаланиб қоляпти. Ҳимоямизда ҳам Бобур Акбаровнинг ўрни сезилди. Афсуски, селекция ишлари жараёнида бўйдор ҳимоячи топа олмадик. 

Ўйинимизни шакллантириб олсак, ҳужумкорлик ва тўп назорати бобида таркибимиз кучлироқ бўлиши мумкин. Ўйлашимча, ўтган йилги ва ҳозирги таркибимиз тенг кучга эга. Агар етакчиларимизни сақлаб қолганимизда, анча кучли таркиб билан ўйнардик.   

- Мурод Холмуҳаммедов энди фақат ҳимояда ўйнайдими?  

- Ҳа, Холмуҳаммедовни фақат марказий ҳимояда ўйнатамиз. Шунингдек, ўринбосарлар таркибимиздаги футболчилардан фойдаланамиз. 

- Пенальти борасида нима дея оласиз? 

- Пенальти ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Бош ҳакам вазиятга яқин турганди. ВАРдагилар унга хабар берганидан сўнг 6-7 дақиқа ҳолатни ўрганиб чиқди ва пенальти қўйишга қарор қилди. Ҳозир кўрмасдан туриб, унинг қарорини муҳокама қила олмайман. Мағлубиятимизга ҳакам айбдор деб айтолмайман. Ютқаздикми, демак, ютқаздик. Ютуқ учун етарлича ҳаракат қила олмадик деб ҳисоблаймиз ва йўқотилган очколар ўрнини кейинги турларда тўлдиришга интиламиз.

- "Қўқон-1912" жамоасидан ташқари деярли барча жамоалар хорижда йиғин ўтказишди. Ушбу жараён ҳам мавсумга тайёргарлик жараёнида жамоага таъсир ўтказганми?

- Биласизми, мағлуб бўлгандан кейин "Туркияда йиғин қилганимизда яхши ҳолатда бўлардик", "Бу футболчи кетмаганда жамоамиз кучлироқ бўларди" ёки "Ҳакам пенальти юзага келмаганда дуранг бўларди" дея рўкач қилаверсак, бу баҳона бўлиб қолади. 

Биз ўз режамизга кўра етарли даражада тайёргарлик олиб бордик.

Ишончим комилки, Жавоҳир Сидиқов ва Қувондиқ Рўзиев бундан яхшироқ футбол намойиш қила олади. Озгина вақт керак, улар ҳақиқий Қўқон ўғлонлари саналишади.

Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирган бўлардим. Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан, анча руҳий далда бериб туришди. Жамоамиз номидан раҳмат. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда уларнинг ишончини оқлаймиз.

"Нефтчи"ни бугунги ғалаба билан муборакбод этаман.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика