RU

Последние новости

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

Бахтиёр Ашурматов: “Кейинги босқичда ким билан тўқнаш келишни эмас аввало бугун ғалаба қозонишни ўйлагандик” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Кейинги босқичда ким билан тўқнаш келишни эмас аввало бугун ғалаба қозонишни ўйлагандик”

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Андижон” – “Қизилқум” (3:1) баҳсидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.


- Табрик учун раҳмат. Очиғини айтганда, бугунги ўйин савиясидан футболчилар, мураббийлар штаби ва жамоамиз мухлислари қониқмади. Бугун ўйинни мен юқоридан кузатиб бордим. Хатолар афсуски жуда кўп. Буларни бартараф этиш учун ишлашимиз керак. Ўйин савиясини келгусида юқорироқ даражага кўтаришимиз лозим. Чунки бундай савияда ўйнашда давом этсак, кейинги ўйинларда бизга қийин бўлади. Кейинги баҳсимиз “Шўртан”га қарши кечади. Жуда ҳам қийин ўтади деб ўйлайман. Бўлажак баҳсда фақат ғалаба қозонишимиз жоиз. Бунинг учун эса ўйинимиз савиясини яхшилашимиз даркор. Ҳимоя чизиғида хатоликлар бор - дея гап бошлади Бахтиёр Аъзамович.

  
- “Қизилқум” билан Навоийдаги ўйинни таққослаганда, биласизми ҳар бир жамоа ўз уйида барибир бошқача ўйнайди. Мухлисларни далдасини хис қилган холда, қандайдир қўшимча куч билан харакат қилади. Шу сабабли “Қизилқум” ўз уйида жуда кучли футбол намойиш қилади. Бизнинг жамоа ҳозирча уйда яхши ўйнаб, сафарда аксинча мухлислар хоҳлаган даражада ўйнай олмаяпти. Ўтган учрашувдан фарқи катта бўлди. Устунлик жамоамиз томонида бўлди. Менимча бугун об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам ҳар икки жамоа футболчиларига ўз таъсирини ўтказди. Йигитлар ўзлари истаганидек ўйнай олишмади. Бугун рақиб таркибида Баҳриддин Ваҳобов ва Вячеслав Шевченко харакат қилмади. Агарда улар бўлганида бизга янада қийин бўлиши аниқ эди. Гарчи улар бўлмасада, бизга қийинчилик туғдирди. Ҳимоядаги бўшлик бизни ҳавотирга солмоқда.
- Кейинги босқичда қайси жамоа билан тўқнаш келишимиздан ҳам кўра, бугун ғалаба қозонишни истагандик. Шу боис оптимал таркибни туширишга қарор қилдик. Фарҳод Бекмуротов кейинги тур ўйинини ўтказиб юбориши муносабати билан унинг ўрнида бугун бошқа футболчиларни синаб кўрдик. Чунки биз “Шўртан”га қарши баҳсга ҳам йигитларни яна бир бор нимага текшириб олишни ўйлайдик.
- Ўйин вақтини раҳбарият ҳал қилади. Бизга қолса, кечроққа қўйган бўлардик. Бу борада раҳбариятга илтимос қиламиз ва насиб қилса, кейинги ўйинлар қулай вақтга қўйилади.   
- Сафардаги баҳсларда бизга омад етишмаяпти. Шунингдек йигитларга қандайдир ғалабага бўлган ишонч йўқдек. Очиғини айтганда, бу холат ўзимизни ҳам қониқтирмаяпти. Бунга биз мураббийлар штаби ҳам айбдор. Сабабларини ўрганиб, камчиликлар устида изланмоқдамиз. Ҳимояда камроқ хато қилиш борасида ишлаяпмиз. Стандарт вазиятларда ҳимояланиш асосий касаллигимиз бўлиб қолмоқда. Мисол учун айтайлик, “Қизилқум” билан Навоийда ўтган учрашувимизда иккита стандарт вазият ва биз ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормоқдамиз. Бу вақтинчалик холат. Ўйлайманки яқин турларда биз сафарда ҳам ўзимиз хоҳлаган натижани қўлга кирита оламиз - дейди Ашурматов.


“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика