RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  112 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бухоро"га қарши энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Coca-Cola Суперлига 1-туридан ўрин олган “Турон” – “Бухоро” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди ва мағлубиятга изоҳ берди.

“Тўғриси, шунча кўрган тайёргарлигимиз, амалга оширган селекциямиз, раҳбарлар ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши – ҳаммасини биргина ўйин ювиб юборди. Афсуски, буни жуда ҳам уятли мағлубият деб таърифласа бўлади. Сон жиҳатдаги устунликдан фойдалана олмадик. “Бухоро” бугун ўз меҳнати эвазига ғалаба қозонди. Ушбу мағлубиятда айбни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Тўғри, илк турда кутилмаган ҳисоблар кўп бўлди, лекин бизнинг ўйин сифатимиз ҳам аянчли бўлди. Тушкунликка тушмаслик керак. Ўйлайманки, жамоамиз ўз ўйинини топа олади.

Бугун жамоамни танимадим. Имкони бўлганда, танаффусда бундан ҳам кўпроқ ўзгаришни амалга оширсам бўларди. Тайёргарлик жараёнидаги ўйинимиздан бугун асар ҳам йўқ эди. Таркибимизда тажрибали футболчилар бор ва улар хаяжонланди дея олмайман. Ўзгаришлар ҳам ўзини оқламади. Шу сабаб футболчиларни айбламаган бўлардим. Бугун энг ёмон учрашувимизни ўтказдик.

Дастлабки турда “Пахтакор” ҳам, “Насаф” ҳам мағлуб бўлди. Ҳар бир баҳс мураккаб бўляпти ва очко қўлга киритиш имконияти бор”, – деди мутахассис.



Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика