RU

Последние новости

07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  0 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  8 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  10 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  10 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  12 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  10

Бахтиёр Ашурматов: «Болалар футболи - футболимиз келажаги пойдевори» Новости

Бахтиёр Ашурматов: «Болалар футболи - футболимиз келажаги пойдевори»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Бахтиёр Ашурматов 29-31 октябрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган миллий терма жамоа мураббийлари иштирокидаги ОФК конференциясида иштирок этиб қайтди.
Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати якунларига бағишланган мазкур конференцияда футбол қитъада футболни ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Жумладан футбол медецинасини ривожлантириш, шунингдек ҳакамлик, болалар футболини ривожлантиришга қаратилган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Конференция давомида германиялик мутахассислар Бразилияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Германия терма жамоасининг ғалабасига бағишланган, бир неча йиллик тайёргарлик босқичи ҳақидаги дастурини тақдим этишди.

Айни дамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббийи Миржалол Қосимовга ассистентлик қилаётган Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайтига берган интервьюсида мазкур конференция ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

 Бахтиёр Ашурматовнинг айтишича, ОФК конференцияда кўрилган масалалар, тақдим этилган дастурлар қитъада футболни ривожлантиришга қўйилган муҳим қадамдир.

«Жаҳон чемпионати якунларига бағишланган мазкур конференцияда ОФКга таркибига кирувчи мамлакатлардан жами 200дан ошиқ мураббийлар иштирок этишди. Энг аввало футбол медицинасига қаратилаётган эътибор диққатимни тортди. Ҳозирги кунда футболда жароҳат олишлар, футболчиларнинг майдонда ҳушини йўқотиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Бу борада янги замонавий медецина техникаларидан фойдаланиш, футболда фаолият олиб бораётган врачларнинг малакасини ошириш борасида кўплаб янгиликлар қилиш кераклиги таъкидланди», - дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи.

«Футбол медицинасига бизда ҳозирда катта эътибор берилмоқда. «Чиғатой» ўқув базасида футбол медицинасига ихтисослашган марказимиз бор. Шундай бўлсада, бу масалага янада жиддий ёндашишимиз лозим. Бу борада ОФК конференциясида катта дастур тақдимоти бўлиб ўтди. Шундан ҳулоса қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда футбол медицинасини янада ривожлантириш, малакали врачлар сонини кўпайтириш, ҳар йили бир маротаба бўлса ҳам улар иштирокида амалий конференциялар ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди», - дейди Ашурматов.

Миллий терма жамоа ёрдамчи мураббийи шунингдек бу масалада мураббийлар штаби билан маслаҳатлашган ҳолда, ЎФФ Терма жамоалар марказига бир қатор таклифлар билдирилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

«Албатта, мураббийлар штаби билан бу масала юзасидан суҳбатлашамиз ва лозим бўлса ЎФФ Терма жамоалар марказига ўз таклифларимизни берамиз. Конференция давомида эга бўлган керакли маълумотларни уларга ҳам тақдим этамиз», - деди Ашурматов.

Мураббий шунингдек, германиялик мутахассисларнинг терма жамоа Жаҳон чемпионлигигача босиб ўтган йўли ҳақида тақдим этилган дастур ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Бразилияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғалабага эришган Германия терма жамоаси ушбу ғалаба учун бир эмас, икки эмас балки 15 йил тайёргарлик кўрганини бизга намойиш этишди. Германиялик мутахассислар томонидан 15 йил аввал тузилган дастур орадан шунча йил ўтиб ўз самарасини берди. Болалар ва ўсмирлар футболига эътибор бўйича дунёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири бўлган Германияда бу борада амалга оширилаётган ишлар кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди», - дейди мураббий ўз интервьюсида.

«Улар тақдим этган дастурни футбол қўлланмалига киритса арзийди. Бугунги кунда Германия чемпионатларида, барча лигаларда иштирок этаётган профессионал жамоаларнинг ўз академияси бор. Бундай академияларнинг сони жуда кўп. Яъни, мутахассислар футбол айнан академиялардан бошланишини таъкидлашди. Ҳар бир минтақада, регионларда футбол мураббийлари, селекционерлар фаолият кўрсатишади. Германия терма жамоасининг 2006 йилдаги ва 2014 йилдаги таркибининг ўртача ёшини солиштирса ҳам, ҳозирги терма жамоанинг ўртачи ёши анча ёш эканини кўриш мумкин», - дейди мураббий.

Ашурматовнинг айтишича, айнан болалар футболи футбол келажагининг пойдевори бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бизда ҳам барча профессионал клублар ўз академияларига, ўз мактабларига эга бўлса ёмон бўлмасди: «Ҳозирда Ўзбекистонда фақат уч ёки тўрт профессионал клубларнинг академияси фаолият кўрсатади. Барча ёшдаги терма жамоларимизга ҳам айнан улар ҳаммадан кўп футболчи беради. Шундай экан, болалар ва ўсмирлар футболига эътиборни янада кучайтириш, футбол академияалари ва мактаблари, ўқув базалари сонини кўпайтириш керак. Бунинг самарасини эса Германия терма жамоаси мисолида кўришимиз мумкин", - деди Ашурматов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика