RU

Последние новости

08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  0 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  3 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  4 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2

Бахтиёр Ашурматов Мелиевнинг голини мўжизага қиёслади Новости

Бахтиёр Ашурматов Мелиевнинг голини мўжизага қиёслади

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйинга ва биринчи голга муносабатингиз...

Тўғрисини айтганда, биринчи голни мўжизага қиёслаш мумкин. Қайта-кўрилганда ҳам аниқлаш қийин бўлаяпти. Биринчи таасуротда гол бўлгандек кўринди. Ўйин жараёнида бу вазият борасида хулоса чиқариш қийин эди. Ўша вазиятда Мелиевнинг ўзи ҳам гол бўлди деб ҳисоблади. Рақиблар ушбу голга эътироз қилишди. Биз энди такрорий вазиятни кўрмагунча бирон хулосага келишимиз қийин эди. Атай гол ўтказиб юбориш жудаям нотўғри иш бўларди. Лекин бугун йигитларимиз ўз меҳнатлари билан ғалаба мос ўйин кўрсатишди деб ўйлайман.

- Мўмин Мелиевнинг ўзи гол деб ҳисоблаяптими?

- Ўйин вақтида ундан сўраганимда гол деб айтди. Такрорий вазиятни ўзим биринчи марта кўрганимда голдек таасурот уйғонди. Яна кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз албатта. Энди фақат шу битта голни гапираверишимиз нотўғри бўлади. Ҳакам ўйин вақтида тезкор қарор қабул қилиши керак. Балки адашгандир, такрорий лавҳани каттароқ экранда кўрамиз. Ҳозир телефонда кўриб хулоса қилиш қийин бўлаяпти. Дарвоза тўри йиртилган бўлмаса, тўп қандай қилиб кирди, бунга ҳам хайрон қолдим. Бу вазият учун жамоамиз айбдор эмас деб ўйлайман, йигитларимиз ўз ишларини қилишди. Жамоамиз ҳалол футбол ўйнади. Агар ушбу гол дарвоза тўри ташқарисидан киритилган бўлса "Машъал" жамоасига албатта ачинаман ва навбатдаги ўйинларда фақат омад тилайман. Айтиш мумкин, ўйин бўйича барибир жамоамиз устунроқ эди. Биз тобора голга яқинлашиб келаётган эдик.

- Қанот ҳаками ва Мўмин Мелиевга неча балл қўйган бўлардингиз?

- Мўмин Мелиев бугун кўрсатган ўйини учун 5 баҳо қўяман. Қанот ҳакамини баҳолаш мени зиммамдаги иш эмас. Чунки мен ўз футболчиларимни ҳаракат ва камчиликларига, натижасига жавоб бераман.

Бугун йигитларга айтдим, мухлисларимиз узоқ йўл босиб Муборакка келишди. Улар учун бугун 3 та дурангдан сўнг ғалабага эришишимиз керак деб таъкидладим. "Машъал" жуда меҳнаткаш жамоа, охиригача таслим бўлмайди. Таркибни кўплаб футболчилар тарк этганига қарамай яхши жамоа тузишган.

Бизнинг вазифамиз ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилиш эди. Бугун жамоамиз ғалабага мос ўйин кўрсатди деб ўйлайман.

Мелиевнинг голига қайта-қайта тўхталаяпсиз. Агар ўйин пайтида гол дарвоза тўри ташқарисидан киритилганлигига ишонч ҳосил қилганимда балки фейр-плейга амал қилиб гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Вазиятни кўриб келган инсонлар турлича баҳолашди, ўзим кўрмагунимча хулоса қилишим қийин. Энг асосийси бугунги ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларни табриклайман. Йигитларимиз бугун катта ҳажмдаги ишни бажаришди, астойдил меҳнат қилишди.

- Гол бўлгандан сўнг Хомяков ва Дилявер Ваниевлар олдингизга келиб қандайдир фикрларни айтишди. Шу вазиятга изох берсангиз.

- Бу энди мураббийлар ўртасидаги ўзаро суҳбат. Биринчи Хомяков қизишиб, гол ўтказворинглар деганга ўхшаб фикр билдирди. Кимнингдир гапига ишониб туриб қандай мен қандай хулоса чиқаришим мумкин? Атайлаб гол ўтказиб юборсак, бу ҳам ортиқча гап-сўзларга сабаб бўлиши мумкин эди. Шу сабабли мен у ерда қандайдир қарор чиқаришим қийин эди. Агар 100 фоиз нотўғри гол киритилганига ишончим комил бўлганида, симуляция туфайли пенальти ишлаганимизда, унда гол киритмагин деб айтишим мумкин эди. Бу ўзаро бизнинг ўртамиздаги гап, Хомяков ҳам тушунди. Жамоа раҳбарияти билан ҳам гаплашдим, улар бизга эътирозлари йўқлигини айтишди. Биз ўз вазифамизни бажардик. Мен уларга ўйин вақтида қандайдир қарорга келишим осон эмаслигини айтдим. Мухлисларни гапига кириб туриб у ерда бирон қарор чиқариш мумкин эмас эди.

Ҳозир ҳакамга баҳо беришни сўраяпсизлар, бу борада алоҳида қўмита бор, вазиятни кўриб чиқишади. Хато қилган бўлса шунга яраша жазосини олади.

- Бугун заҳирадан туширилган футболчилар ўйинни янада кучайтирди. Олдиндан ўйланган режа шундай эдими?

- Бугун меҳмонда ўйнаётганимизни ҳисобга олиб битта ҳужумчи билан ўйинни бошладик. Нега Мўмин Мелиев? Чунки у бир неча йиллар мобайнида "Машъал"да ўйнаган.

Унинг собиқ жамоасига ва мухлисларига меҳри жуда ҳам баланд. Биз бугун Мелиевда имконият бўлади ва гол киритади деб ўйладик. Гол киритди, қандай урилди бу иккинчи масала. Норбековни захирада қолдирганимиз сўнги вақтларда унда голли вазиятлар кам юзага келаётганди. Қандайдир ўйинида пасайиш бор эди. Шу сабаб уни захирадан ўйинга туширдик ва бу ўзини оқлади. Якуба Бамба ҳам бугун захирадан тушиб яхши ўйнади. Икки ўйиндан буён захирадан тушган футболчилар ўйинимизни кучайтирмоқда. Уларга ҳам раҳмат айтаман.

"Машъал" жамоасига кейинги ўйинларда ғалаба тилайман. Мухлислар ҳам биздан ҳафа бўлишмади деб ўйлайман. Чунки уларга миннатдорчилик билдириб майдондан чиқиб кетдик. "Машъал" жуда меҳнаткаш жамоа, кейинги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг: -61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика